Дуо

Hadisa.1
Постлар: 31
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 19:32

Дуо

Пост Hadisa.1 » 13 окт 2018, 18:27

Ассалому алайкум! Халқ орасида “ҳар бир нарсага фаришталар омин деб туришади”, деган гапга шариатимизда хужжат борми? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2838
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Дуо

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 18 окт 2018, 14:30

Ва алайкум ассалом. Фаришталарнинг омин дейиши ҳақида қуйидаги ҳадислар ворид бўлган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон имом «Омин», деса, сизлар ҳам «Омин», денглар. Чунки кимнинг «омин»и фаришталарнинг «омин»ига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари маъфират қилинади», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бошқа бир ривоятда:
«Имом: «Ғойрил мағдуби алайҳим валаддооллийн» деса, «Омин», денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дейилган.
Бухорий ва Насаий ривоятларида эса:
«Қачон бирортангиз «Омин» деганда фаришталар ҳам осмонда «Омин» деса, бир-бирига мувофиқ келиб қолса, унинг олдин ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дейилган.
Омин», деб турадилар», дедилар.
Абу Салама ўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, Абу Салама ўлди», дедим.
«Аллоҳим! Мени ҳам, уни ҳам мағфират қилгин ва менга ундан яхши эваз бергин», деб айт», дедилар. Мен уни айтдим ва Аллоҳ менга ундан яхши эваз – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни берди», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон