Тил билан боғлиқ

Айиша
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 25 сен 2018, 09:21

Тил билан боғлиқ

Пост Айиша » 16 окт 2018, 17:12

Ассалому алайкум! Мен камгап, табиатан оғир вазмин инсонман. Шундай бўлсада, баъзан ноўрин гапириб, сўнг пушаймон бўламан. Гапни лўндасини, узоқ ўйлаб ўтирмай, қоғозга ўрамай гапириб бошқаларнинг кўнглига текканимни сезаман. Дилозор бўлишни хоҳламайман. Ҳаракат қиламан, лекин барибир ноўрин гапириб қўяман, баъзан керакли гап ўрнига бошқа гапларни гапираман. Тилни тийиш билан ўйлаб гапиришни ривожлантирса бўладими? Ўйлаб гапиришим ва уни тўғри етказиб беришим учун нималар қилай? Олдиндан раҳмат.
قمر

Руҳшунос
Постлар: 263
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Тил билан боғлиқ

Пост Руҳшунос » 23 окт 2018, 22:12

Ва алайкум ассалом. Инсонлар ўзи бир неча тоифага бўлинадилар. Кимдир ўйлаб, кейин гапиради, кимдир гапириб, кейин ўйлайди, кимдир ўйлайди, ўйлайди, гапиришга журъат этолмайди, кимдир гапиради ҳам ва ўйлаб ҳам ўтирмайди. Албатта инсон ўзини ислоҳ қилса бўлади. Ўз устида ишласа бўлади ва бу зарур ҳам. Шунчаки гапиришингиздан олдин, гапираётган инсонингизга қараб, унинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Ҳақиқат бўлса ҳам, дилингизни оғритиши мумкин бўлган гапни эҳтимол гапирмаганингиз маъқулдир. Чунки, хар биримиз, охиратимизда ҳусни-хулқимиздан, гапирган гапимиздан савол-жавобга тортиламизку. Ўзимизнинг охиратимизда берадиган савол-жавобларимизни ўйласак яхшироқ эмасми?

Айиша
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 25 сен 2018, 09:21

Жавоб: Тил билан боғлиқ

Пост Айиша » 31 окт 2018, 10:13

Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
قمر

Руҳшунос
Постлар: 263
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Тил билан боғлиқ

Пост Руҳшунос » 03 ноя 2018, 23:55

Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон