Иродани мустаҳкамлаш

Shokirova Pokiza
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 окт 2018, 06:00

Иродани мустаҳкамлаш

Пост Shokirova Pokiza » 22 окт 2018, 18:58

Ассалому алайкум опажон. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Иродани мустаҳкамлаш учун нималар қилиш керак? Мендан бирортаси ёрдам сўраса йўқ демай қилиб турган ишимни ташлаб бўлсада унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ҳеч йўқ дея олмайман. Бу эса кўп ҳолларда панд беради. Мен буни иродасизлик, ўз фикрини айта олмаслик деб биламан. Шундай ҳолларда ўзимни қандай тутишни маслаҳат берасиз?

Руҳшунос
Постлар: 263
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Иродани мустаҳкамлаш

Пост Руҳшунос » 28 окт 2018, 22:46

Ва алайкум ассалом. Албатта биронта инсонга, йўқ демай, ҳожатини чиқарсангиз, анча савобга эришасиз. Аммо, сиз юқорида айтган гапингиз ҳам тўғри, панд ейиш осон. Гоҳида шундайлар ҳам учрайдики, сизнинг ҳожатмандлигингизни, беқарорликка йўйиб, сиздан фойдаланиш учун “хизмат”қилдириш пайига ҳам тушиб қоладилар. Шунинг учун қалбингизга қулоқ солишни ўрганишингиз, бундай вазиятларда қалбингиз оғримаслигига катта ёрдам беради. Биринчидан, ўзингизнинг ишингиз туриб, бошқа ишга уннашингиз, ишингиз чала қолиб, кейин уни давом эттириш жараёнида, сизда ўзингизга нисбатан нафрат уйғотиб қўймаслиги учун, ўша ишни Аллоҳ розилиги учун қилишга тайёр туринг. Яъни, бу хизмат фақат Яратган учун бажарилган иш бўлиб қолади. Бундан қалбингиз таскин топади. Иккинчидан, керакли жойда “йўқ” дейишни ўрганишингиз, баъзи вазиятда сизда ўзингизга нисбатан ишончни кучайтиради (масалан, кераксиз, икки дунёингизга наф тегмайдиган ишларда). Вақтида “йўқ” дейишни ўрганиш учун, ўша вазиятда ўзингизга савол беринг, “менга бу хизматимдан икки дунёимга, оиламга, ўзимга наф борми?” деб. Шундан келиб чиқиб, ўша хизматни ё бажарасиз ё бажармайсиз. Қайси йўлни танлашингиздан қатъий назар, қалбингиз оғримайди. Чунки, сиз ўзингиз билан, онгингиз ва қалбингиз билан маслаҳат қилдингиз. Валлоҳу аълам.

Shokirova Pokiza
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 окт 2018, 06:00

Жавоб: Иродани мустаҳкамлаш

Пост Shokirova Pokiza » 30 окт 2018, 11:07

Ассалому алайкум опажон. Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Барча айтганларингизга амал қилишга ҳаракат қиламан иншааллоҳ.

Руҳшунос
Постлар: 263
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Иродани мустаҳкамлаш

Пост Руҳшунос » 03 ноя 2018, 23:56

Ва алайкум ассалом! Ташаккур, саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон