Дангасликдан қутулиш

Sofia
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 21 сен 2017, 07:37

Дангасликдан қутулиш

Пост Sofia » 28 окт 2018, 02:34

Ассаламу алайкум! Турмуш ўртоғи ишламайдиган аёллар қандай йўл тутиши керак? Оила мустаҳкамлиги аёлларга ҳам боғлиқлиги маълум, аммо эркак киши ишлашни истамаса, кечаси билан компютерда ўтириб, кундузи ухласа, аёл киши нима қилиши керак?

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Дангасликдан қутулиш

Пост Руҳшунос » 29 окт 2018, 16:03

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ Таоло ҳар бандасига унинг кучи етадиган даражада дард беради. Сиз юқорида айтган бу ишларда ҳам Аллоҳнинг бир ҳикмати бор. Ҳаммамизга маълумки, ҳар бир инсон то тирик экан, ўз ризқи билан яшайди. Ризқини етказгувчи Аллоҳдир. Аммо, бу ишларнинг ҳикмати нимада эканлигини ўйламаймиз. Бир тафаккур қилиб, ўзингизга савол бериб кўринг, нима учун шундай тақдир пешонага битилган? Эҳтимол, аёл киши субҳдан олдин ўйғониб, ибодатини, зикрини адо этиб, турмуш ўртоғининг қўлига барака киришини, ризқини мўл-кўл бўлишини дуо қилиши учундир. Бу оилада содир бўлаётган ишларнинг тагига етиш учун иккала томонга қулоқ солиш, уй шароитини яхшилаб ўрганиш керак. Ҳозирча маслаҳат қилиш мумкин бўлган нарсалар, булар – уйни кўтариб, яхшилаб тозалаб чиқиш, оила аъзолари иложи борича субҳдан уйғониб, ибодат ва зикрга киришиши, жанжал қилмаслик (маълумки, жанжалли хонадондан барака кўтарилади), ҳаёлга келаётган салбий оқимни тўхтатиб, яхши фикрда, яхши ниятда бўлиш, истиғфорни кўпайтириш. Валлоҳу аълам.

Sofia
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 21 сен 2017, 07:37

Жавоб: Дангасликдан қутулиш

Пост Sofia » 30 окт 2018, 02:47

Аллоҳ рози бўлсин! Иншаа Аллоҳ амал қиламиз, ҳаққимизга дуо қилинг илтимос, биз ҳам ҳаққингизда дуодамиз!

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Дангасликдан қутулиш

Пост Руҳшунос » 03 ноя 2018, 23:57

Саломат бўлинг!

Nargizxon
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2018, 15:23

Жавоб: Дангасликдан қутулиш

Пост Nargizxon » 16 ноя 2018, 05:56

Assalomu alaykum mani erim uzoqda ishlaydi. 3 ta bolam bor ishlamiman bolala maktabga ketadi. Mani savolim judayam zerikaman dangasa bulib qolganman. Xayolim telifonda nima qilsam buladi


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар