Ҳайз олди синдроми

Benazir
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 25 сен 2017, 23:00

Ҳайз олди синдроми

Пост Benazir » 30 окт 2018, 08:56

Ассалому алайкум! Онам ҳайз олди синдромидан азият чекадилар. Ҳатто биринчи рўзғорларидан шу туфайли ажрашганлар. Одамлар, иш ёқмийдиган, тунд бўлиб қоладилар. Бундан қутилишнинг чораси борми? Гармонал таблеткалар ичадилар. Бу ҳаммаси синдром туфайлими? Ёки руҳият билан боғлиқми? Мен шундай кунларимда намоздан, Қуръондан узоқлашиб қолганим учун урушқоқ бўлиб қоламан. Илтимос, маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 263
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳайз олди синдроми

Пост Руҳшунос » 03 ноя 2018, 23:46

Ва алайкум ассалом. Бу ҳолат аёлларнинг 50% да бўлади. Аммо бу қолган 50% фоиз аёлларда мазкур ҳолат бўлмайди дегани эмас, шунчаки қолганларда у бир текисда ўтиб кетади. Бундай пайтда кўпроқ пиёда юриш, ёлғизликда дам олиш, суйган таомларини истеъмол қилиш, ширинликларни, айниқса, қора шоколадни истеъмол қилиш, ўзига ёққан инсоннинг зиёратига бориш, улар билан мулоқотда бўлиш билан ўзини чалғитиш катта ёрдам беради. Ҳар қалай сабр қилиб, оғир-босиқлик билан бу ҳолатни енгиш керак. Аввалроқ, яъни, шу кунлар бошланишидан аввал, 2-3 кунда ўтиб кетадиган бу кунларни режалаштириб қўйиш керак. Йўқса, оила аъзоларига аъзоб бериб қўйиш эҳтимолдан ҳоли эмас. Валлоҳу аълам.

Benazir
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 25 сен 2017, 23:00

Жавоб: Ҳайз олди синдроми

Пост Benazir » 07 ноя 2018, 06:59

Alloh rozi bo'lsin!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар