Ҳаёл

Айиша
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 25 сен 2018, 09:21

Ҳаёл

Пост Айиша » 04 ноя 2018, 18:31

Ассалому алайкум! Мен жуда ҳаёлчанман.Бир иш билан машгул булиб туриб хам хайолга берилиб килаетган ишимда сустлашиб коламан хатто намозда суннат ва фарз ораларида хам уйланиб 5-6 минут утириб коламан базан вакт тигиз пайтлар булади шунда хам бир нималарни уйлаб ишим секинлашиб колади бу холат аввалдан бор бир нимадан сикилсам хам хайол суриб орзуйимдаги хайотда яшайотгандай уй суриб узимни хурсанд киламан жуда хайолчанман маслахат беринг илтимос
قمر

Руҳшунос
Постлар: 263
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳаёл

Пост Руҳшунос » 18 ноя 2018, 06:47

Ва алайкум ассалом. Бунинг сабаблари жуда кўп, яъни: кам ҳаракатли ҳаёт тарзи, мияда кислороднинг танқислиги, ҳаётидаги қабул қилаётган информацияларни назорат қила олмаслик (информацияларнинг кўплиги), бунинг оқибатига диққат-эътиборнинг йиғила олмаслиги, балансланмаган, озуқаси кам бўлган таомлар билан овқатланиш (мия асосан, микроэлементлар, витаминлардан озуқа олади), пиёда кам юриш, сиқилиш, мукаммал дам олишнинг етишмаслиги, организмда биологик ритмнинг тубдан ўзгаришидир. Ана шуларнинг баъзи бирлари сизни шундай ҳолатга келтираяпти. Табиийки, соғлигингизга эътибор қилганингиздан сўнг, ўз устингизда ишлашни бошлашингиз керак бўлади. Масалан, идиш-товоқ юваётганингизда, фақат шу хақида ўйлашингизни назорат қилинг, тафаккурингиз ва мантиқий тафаккурингиз устида ишланг, айниқса, бадантарбияга эътибор беринг, чунки бу вақтда мия кислород билан фаол тўйина бошлайди. Таомларингизда витамин В6, В12, тиамин, ниацин бўлиши керак (мия иш фаолиятини яхшилайди). Булар банан, апельсин ва кивида, ўстирилган буғдой ва мош каби маҳсулотларда мавжуд. Омега-6 ни ҳам тановул қилишингиз шарт, бу балиқда бор. Бундай ҳолатларда, балиқни иложи борича хафтасига 3 марта тановул қилингани маъқул. Ҳамда, энг асосийси, хотирани кучли қилувчи ва шифо бўлувчи бу – Қуръондир. Қуръон оятларини ёд олишга ҳаракат қилиш яхши натижаларга олиб келади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар