Синов

Дарё
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Синов

Пост Дарё » 05 ноя 2018, 01:30

Ассалому алейкум! Саволларимизга бераетган жавобларингиз учун рахмат. Инсон хаёти давомида хар хил синовлар ва имтихонларга дуч келади. Баъзи синовларни осонлик билан енгиб утсак баъзиларида анча кийналамиз. Бу синовларда сабримиз, иймонимиз, иродамиз синалади. 2, 3 бахога топширган имтихонларни булди енгиб утдик, кийналдик, лекин ута олдик деб уйлаймиз. Узимизда ишоч пайдо булади, лекин канчадир вакт утиб айнан шу имтихон ёки синов яна олдимизда пайдо булади. Пайдо буладию яна шу синовда кийналамиз, кокиламиз. Узимизга булган ишончимиз картадан ясалган уйдай тукилиб кетади, яна бу синов олдида жудаям ожизлигимизни сезиб коламиз. Нега бу синовлардан утишимиз яна ва яна биз учун кийинлик килади. Масалан биз килишимиз керак булмаган ишлар ёки гаплашмасак биз учун яхширок буладиган одамлар. Шуларни биламиз, лекин узимизни енгишимиз кийин булади. Бир марта енгиб утамиз негадир шу ишлар ёки одамлар яна олдимиздан чикиб колишади. Худди Оллохим кани бу сафар нима киласан деяетгандай. Еки аксинча бизни шу ожиз тарафимизни енгиб утишимизни хохлаб яна ва яна шу синовларни юборадими. Шундай вазиятларда инсон узини кандай тутиши керак, узига йук деб айтиш учун, узини тухтатиш учун.

Руҳшунос
Постлар: 263
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Синов

Пост Руҳшунос » 18 ноя 2018, 06:51

Ва алайкум ассалом. Энг аввал, сиз айтган ўша кимсаларнинг ёмонлигидан, Аллоҳнинг паноҳини сўрашимиз керак. Истиғфорни кўпайтириб, сўнгра ўз устимизда ишлашни бошлашимиз керак. Воқеаларнинг қайта-қайта ҳаётимизда такрорланишининг боиси, аввалгисида “ечилиши керак бўлган ҳодисалар” чала қолиб кетганлигидан, деб тушунтиради психология илми. Ҳар бир масала ўз вақтида ҳал қилиниши лозим. Йўқса, олдимиздан қайта-қайта чиқаверади. Масалан, бирор эркак ёки аёл қайта-қайта турмушидан ажралиб, бошқаси билан турмуш қурди. Ҳар гал турмуш ўртоғи ҳаётининг бошида бошқача бўлиб, вақт ўтган сари аввалгиси каби қилиқлари пайдо бўлаверади. Сўнгра инсон ўзига-ўзи “аслида пешона битта бўлар эканда” дейди. Ҳақиқатда эса, инсон ўз феъл-атвори билан турмушига шундай салбий таъсир кўрсатган бўлади. Аммо, инсонга ўзининг хатолари ҳеч ҳам кўринмайди. Шунинг учун ҳам истиғфор такрорланиб турилиши керак. Салбий таъсир кўрсатиш деганда нимани тушунимиз мумкин. Бу ерда, бир инсон иккинчисидан хафа бўлавериши тушунилади. Бировдан хафа бўлар эканмиз, агар очиқчасига гаплашиб, масала ҳал қилинмаса, у бечора “нима сабабдан мендан хафа” деб ўйлайди ёки умуман хафалигини ҳам сезмайди. Шунинг учун бировдан хафа бўлмай, маълум масала юзасидан очиқ гаплашиниб, ҳал қилиб олиниши керак. Инсон хафа бўлар экан, у бошқаларни ўзидан итара бошлайди. Гўё кўзга кўринмас тиканлар билан ўраб олингандек. Чунки, оддий қилиб айтганда, бу вақтда инсонда картизол (қайғу, стресс, депрессияга олиб келувчи ҳислар) каби гармонлар пайдо бўлиб, инсон соғлигига талафот кўрсатади ва уни бировларга “типратикан” дек қилиб кўрсатади. Бу вақтда инсон ижобий воқеаларни салбийга йўйиб, яхшиликда ҳам ёмонликни кўраверади, аммо ўзига билинмайди. Шунинг учун, инсон ўзини ислоҳ қилиб туриши зарур. Бунинг учун ўзини жисмига, онгига илм ила қувват бериши, ҳамда юқорида айтганларимизга амал қилиниши яхши натижаларга олиб келади. Бироқ бунинг уддасидан чиқиш учун, инсон кўтаринки руҳда бўлиши, бардам-бақувват, ғайратли бўлиши керак. Бундай сифатларга эга бўлиш учун эса, ҳар доим кун тартиби билан яшаши, соғлигига эътибор бериши керак (уйқу, тўғри овқатланиш, бадантарбия, баданни чиниқтириш каби). Ана шунда инсон салбий воқеалардан ҳам ижобий воқеаларни топа оладиган қувватга эга бўлади, яъни ҳар бир воқеада Яратганнинг ҳикматини кўра билиш қобилиятига эришиши мумкин. Муқаддас Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда келтирилгандек, Яратганнинг ҳар бир берган, биз бандалари учун ёмон туюлган воқеаларидан кейин албатта, кўпгина яхши кунлар келади. Валлоҳу аълам.

Дарё
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Жавоб: Синов

Пост Дарё » 18 ноя 2018, 12:48

Ассалому алейкум. Рахмат сизга. Жавобингизда худди узимни кургандай булдим. Узингизга алохида ёзишни иложи борми.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар