Синов

Дарё
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Синов

Пост Дарё » 05 ноя 2018, 01:30

Ассалому алайкум! Инсон ҳаёти давомида хар ҳил синовлар ва имтихонларга дуч келади. Баъзи синовларни осонлик билан енгиб ўтсак баъзиларида анча қийналамиз. Бу синовларда сабримиз, иймонимиз, иродамиз синалади. 2, 3 баҳога топширган имтихонларни бўлди, енгиб ўтдик, қийналдик, лекин ўта олдик деб ўйлаймиз. Ўзимизда ишоч пайдо бўлади, лекин қанчадир вақт ўтиб айнан шу имтихон ёки синов яна олдимизда пайдо бўлади. Пайдо бўладию яна шу синовда қийналамиз, қоқиламиз. Ўзимизга бўлган ишончимиз қоғоздан ясалган уйдай тўкилиб кетади, яна бу синов олдида жуда ҳам ожизлигимизни сезиб қоламиз. Нега бу синовлардан ўтишимиз яна ва яна биз учун қийинлик қилади? Масалан биз қилишимиз керак бўлмаган ишлар ёки гаплашмасак биз учун яхшироқ бўладиган одамлар олсак. Шуларни биламиз, лекин ўзимизни енгишимиз қийин бўлади. Бир марта енгиб ўтамиз негадир шу ишлар ёки одамлар яна олдимиздан чиқиб қолишади. Ҳудди Аллоҳим қани бу сафар нима қиласан деяётгандай. Ёки аксинча бизни шу ожиз тарафимизни енгиб ўтишимизни хоҳлаб яна шу синовларни юборадими? Шундай вазиятларда инсон ўзини қандай тутиши керак, ўзига йўқ деб айтиш учун, ўзини тўхтатиш учун.

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Синов

Пост Руҳшунос » 18 ноя 2018, 06:51

Ва алайкум ассалом. Энг аввал, сиз айтган ўша кимсаларнинг ёмонлигидан, Аллоҳнинг паноҳини сўрашимиз керак. Истиғфорни кўпайтириб, сўнгра ўз устимизда ишлашни бошлашимиз керак. Воқеаларнинг қайта-қайта ҳаётимизда такрорланишининг боиси, аввалгисида “ечилиши керак бўлган ҳодисалар” чала қолиб кетганлигидан, деб тушунтиради психология илми. Ҳар бир масала ўз вақтида ҳал қилиниши лозим. Йўқса, олдимиздан қайта-қайта чиқаверади. Масалан, бирор эркак ёки аёл қайта-қайта турмушидан ажралиб, бошқаси билан турмуш қурди. Ҳар гал турмуш ўртоғи ҳаётининг бошида бошқача бўлиб, вақт ўтган сари аввалгиси каби қилиқлари пайдо бўлаверади. Сўнгра инсон ўзига-ўзи “аслида пешона битта бўлар эканда” дейди. Ҳақиқатда эса, инсон ўз феъл-атвори билан турмушига шундай салбий таъсир кўрсатган бўлади. Аммо, инсонга ўзининг хатолари кўринмайди. Шунинг учун ҳам истиғфор такрорланиб турилиши керак. Салбий таъсир кўрсатиш деганда нимани тушунимиз мумкин? Бу ерда, бир инсон иккинчисидан хафа бўлавериши тушунилади. Бировдан хафа бўлар эканмиз, агар очиқчасига гаплашиб, масала ҳал қилинмаса, у бечора “нима сабабдан мендан хафа” деб ўйлайди ёки умуман хафалигини ҳам сезмайди. Шунинг учун бировдан хафа бўлмай, маълум масала юзасидан очиқ гаплашиниб, ҳал қилиб олиниши керак. Инсон хафа бўлар экан, у бошқаларни ўзидан итара бошлайди. Гўё кўзга кўринмас тиканлар билан ўраб олингандек. Чунки, оддий қилиб айтганда, бу вақтда инсонда картизол (қайғу, стресс, депрессияга олиб келувчи ҳислар) каби гармонлар пайдо бўлиб, инсон соғлигига талафот кўрсатади ва уни бировларга “типратикан” дек қилиб кўрсатади. Бу вақтда инсон ижобий воқеаларни салбийга йўйиб, яхшиликда ҳам ёмонликни кўраверади, аммо ўзига билинмайди. Шунинг учун, инсон ўзини ислоҳ қилиб туриши зарур. Бунинг учун ўзини жисмига, онгига илм ила қувват бериши, ҳамда юқорида айтганларимизга амал қилиниши яхши натижаларга олиб келади. Бироқ бунинг уддасидан чиқиш учун, инсон кўтаринки руҳда бўлиши, бардам-бақувват, ғайратли бўлиши керак. Бундай сифатларга эга бўлиш учун эса, ҳар доим кун тартиби билан яшаши, соғлигига эътибор бериши керак (уйқу, тўғри овқатланиш, бадантарбия, баданни чиниқтириш каби). Ана шунда инсон салбий воқеалардан ҳам ижобий воқеаларни топа оладиган қувватга эга бўлади, яъни ҳар бир воқеада Яратганнинг ҳикматини кўра билиш қобилиятига эришиши мумкин. Муқаддас Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда келтирилгандек, Яратганнинг ҳар бир берган, биз бандалари учун ёмон туюлган воқеаларидан кейин албатта, кўпгина яхши кунлар келади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон