Маслаҳат зарур

Gulikhon
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 04 ноя 2018, 14:34

Маслаҳат зарур

Пост Gulikhon » 12 ноя 2018, 21:07

Ассалому алайкум. Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Ёшим 18 да. Ҳаётдан қаттиқ хафаман, юрагим кўп сиқилади, атрофимдагилардан (куршдошларим, дугоналаримдан) ранжиб, тез хафа бўлиб қоламан. Ҳар доим улар билан яхши муносабат ўрнатишга, дўст бўлишга ҳаракат қиламан, лекин улар аксинча менга эътиборсизлик қилишади, мени дўст сифатида қабул қилишмайди. Уларга қанча яхшилик қилганим сари шунча мендан узоқлашишади, менга маслахат беринг нима қилсам барчасини бартараф этишим мумкин?

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат зарур

Пост Руҳшунос » 18 ноя 2018, 07:03

Ва алайкум ассалом. Биринчидан, бировга яхшилик қилганда, ҳар доим Яратганнинг розилиги учун, деб қилиш керак. Шунда инсон, қилган яхшилигини унутиб, у инсонлардан ҳам яхшилигини эвазига яхшилик қайтишини кутмайди. Иккинчидан, инсон бировга яхшилик қилар экан, у яхшилиги ўша инсон учун ҳақиқатдан ҳам яхшиликми йўқми, буни батафсил англаш керак. Чунки, сиз қилган яхшилик, сиз томондан сарф этилган вақт, энергия, куч бўлгани билан, у инсон учун аслида арзимаган ишдир, эҳтимол. Учинчидан, яхшиликни биров илтимос қилганида бажарилгани маъқул. Йўқса, сиз учун яхшилик бўлгани билан, у одамда “мен фалон фалон яхшиликни мен учун қилгин деганмидим” дейиши ҳам мумкин ва бундай дейишига ҳаққи ҳам бор. Сизга эътиборли дўст керак экан, демак, биринчи ўринда сиз ўзингизга нисбатан эътиборли бўлишингиз керак. Шунда, бировнинг эътиборига муҳтожлик ҳис этмайсиз ва энг асосийси, эътибор талаб қилмасангиз ҳам, атрофдагилар ўзлари сизга интилиб яшайдилар. Қандай қилиб, инсон шу ишларга эришиши мумкин? Яъни, онгини, илмини, билимини, фаҳм-фаросатини ошириши билан, юқорида айтилганларга эришиш мумкин. Инсон, тинмай изланиши, ўқиб-ўрганиши керак. Шунда ич-ичингиздан шундай энергия таратасизки, бунга атрофингиздаги инсонларингиз талпинади. Инсон ҳеч қачон, “мен етарлича ақллиман”, ёки “менинг илмим етарли”, ёки “олийгоҳни битириб қўйганман” каби инсонни ўз фаолиятидан тўхтатиб қўювчи баҳоналарга, тузоқларга илинмаслиги керак. Шунда атрофингизда сизга керакли дўстлар, сизга улар билан муносабат қуриш қизиқарли бўлган инсонлар кўпайиб боради. Ҳали жуда ёшсиз, ҳаммаси олдинда. Бу каби дўстларнинг неча ҳили бўлади ҳаётингизда ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон