Маслаҳат зарур

Nargizxon
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2018, 15:23

Маслаҳат зарур

Пост Nargizxon » 17 ноя 2018, 10:52

Ассалому алайкум! Қизим 15 ёшда, жуда озғин, бўйи ҳам паст, ўсмяпти. Биз қайси шифокорга кўринишимиз ва қандай таҳлиллар топширишимиз керак?

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Маслаҳат зарур

Пост Шифокор » 08 дек 2018, 06:47

Ва алайкум ассалом! Азизларим! Бир нарса ёдингизда бўлсин ва барча таниш-билишларингизга бу ахборотни етказинг, яъни ўқиётганларнинг барига омонат ўтинчим:
Қизларнинг бўйини ҳайзи келгунича ўстириб олишга астоидил уриниш керак!
Чунки суякларнинг ўсувчи тоғийсимон қисми (зона роста) балоғатга етилиш даврига бориб ёпилади! Бундан кейин ўстиришга харчанд уринманг - нафи бўлмайди, яъни арзигулик натижага эришиш мушкул. Бошқача қилиб айтганда уринишлар зое, сарфлар увол бўлади.
Яна қайта барча-барчага мурожаат қиламан, илтимос, болаларимиз қаддирасо, алпқомат, бўйчан бўлишини истасаётганларни болалигидан балоғатгача эндокринолог шифокорга мунтазам кўрсатиб туриш, гормонлал ривожланиши меёрий бўлишини кузатиб бориш шарт! Бўйи ўсадими-йўқми билиш учун эса қул панжалари рентган текширувида кўрилиб суякларнинг ўсувчи қисми қотиб бўлганми ёки хамон очиқми, шу кўрсатгичга қараб ўстириш мумкин (очик бўлса) ёки акси.
Сизнинг ҳолатингизда эса тезда эндокринологга учраш ва қўл панжаларини рентген суратига тушириш керак. Аллох нафли қилсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон