Бош оғриғи

schastlivaya
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 11 ноя 2018, 14:11

Бош оғриғи

Пост schastlivaya » 18 ноя 2018, 19:26

Ассалому алайкум! 9-10 йиллардан буён онамнинг бошлари жуда қаттиқ оғрийди. «Худди мийям чиқиб кетаётгандек, бошим ишиб кетгандек», дейдилар. Қоронғу хонага кириб оладилар, анча вақтгача оғрийди, бир икки марта бош оғриқдан кейин кўзларини томирчалари ҳам ёрилиб қолган. Оғриқ пайтида қандай дориларни ичишни маслаҳат берасиз?

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Бош оғриғи

Пост Шифокор » 08 дек 2018, 06:47

Ва алайкум ассалом! Сиз таърифлаётган ҳолат мигрень хуружига ўхшаяпти. Бу масалада бош мия ички босимини ўлчатиш ва невропатолог шифокорда даволаниш керак бўлади. Албатта кўз туби қон томирларини окулистга кўрсатиш шарт. Кўз тўр пардасига қон қуйилиши кўрликка олиб бориши мумкин. Кўзларига қон қуйилганди, дея вақтни бой бериш асоратларни чуқурлаштиради холос. Артериал қон босимларини ҳам ҳеч бўлмаса бир ҳафта давомида кунига 2 маҳал, турли вақтларда ўлчаб кўринглар, аксарият ҳолларда Гипертония (қон босими баландлиги) мигрень билан бирга кузатилиши бор.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон