Маслаҳатингиз керак

Ummu Imomali
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 07 окт 2018, 15:39

Маслаҳатингиз керак

Пост Ummu Imomali » 29 ноя 2018, 22:16

Ассалому алайкум!
Турмуш ўртоғим чет элда ишлагани кетганлар. Қайнонам инситутда ўқишимни хоҳлайдилар, ўзим ҳам. Шу сабаб репититорга боришимга рухсат бердилар. Лекин турмуш ўртоғим буни хоҳламаяптилар. Қайнонам эса “эрингизга айтмасдан бораверинг” дедилар. Динимизда аёл эридан берухсат кўчага чиқмаслиги керак. Бундай вазиятда қандай йўл тутишим лозим.
Бундан ташқари орадаги соат тенгсизлиги туфайли бирор ерга бориш лозим бўлиб қолса ҳар доим ҳам буни турмуш ўртоғимга айтолмайман бунинг учун менга гуноҳ ёзиладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2840
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Маслаҳатингиз керак

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 08 дек 2018, 15:18

Ва алайкум ассалом. Аёл киши эрнинг измида экан, уйдан унинг рухсати билан чиқиши лозим. Эр жуда узоқда бўлганида, ҳар чиқишга рухсат олиш осон бўлмайди. Буни турмуш ўртоғингиз билан келишиб олинглар. Жуда зарурий ҳолатларда чиқишга рухсатни доимийлик қилиб бериш мумкин. Ўқиш ва шу каби масалаларда турмуш ўртоғингиз ва қайинонангиз ўзлари келишиб олишсин. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон