Инсонга атрофдаги ҳодисаларнинг таъсири

Shokirova Pokiza
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 12 окт 2018, 06:00

Инсонга атрофдаги ҳодисаларнинг таъсири

Пост Shokirova Pokiza » 11 дек 2018, 12:19

Ассалому алайкум опажон. Саволларимизга жавоб бераётганингиз ва эътибордан четда қолдирмаганингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Менга жуда атрофдаги ҳодисалар таъсир қилади. Бирор нарса эшитсам шуни куни бўйи ўйлаб юраман. Бу иш фаолиятимга катта таъсир ўтказади. Шундай вазиятларда менга нима маслаҳат берасиз?

Руҳшунос
Постлар: 289
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Инсонга атрофдаги ҳодисаларнинг таъсири

Пост Руҳшунос » 27 дек 2018, 00:16

Ва алайкум ассалом. Ўзингизга эътибор бериб кўринг. Агар сизда бирон нарсага қаттиқ берилиб кетиб, ёки бирон нарсани хобби қилиб олиб, кунингизни унга тўлиқ сарф қилиб, (масалан, коллекция йиғиш), сенсор қийинчиликлар, яъни ҳис-туйғу, кўриш, ҳид билиш каби қобилиятингизда муаммоларнинг пайдо бўлиши “Аспергер” синдромининг борлигини эҳтимол қилади. Буни аниқ билиб, бирор нарса қилиш учун психотерапевт кўригидан ўтиш керак бўлади. Агар бу муаммолар йўқ бўлса, у ҳолда, инсон ўзини қўлга олиши учун бир неча “қадамлар” қилиши керак. Яъни, ўйлашга умрни сарфлаш ўрнига ҳаракатни бошлаш керак. Масалан, бир инсоннинг ҳаддан зиёд ортиқ вазни бор. У бу ҳақда ўйланаверади. Бунинг ўрнига диетолог билан учрашиб, овқатланиш тартибини тубдан ўзгартириши, пиёда юриши, жисмоний машқларни бажариши, кайфиятини кўтариши каби ишларни амалга ошириши керак. Бу биринчи қадамдир. Иккинчи қадами кўп пиёда юриш. Учинчиси эса, миянгизда айланиб ётган муаммони гапирмаслик. Гапирганиз сари миянгизда бу муаммо чуқурлашиб боради ва ундан умуман қутулишингиз ўта қийин масалага айланади. Тўртинчи қадамингиз бу - миянгизда айланиб юрган муаммога нима учун ўралашиб қолганингиз ҳақида ўзингизга савол бериб кўришингиздир. Бу саволдан кейин, ҳаётингизга, ишларингизга анча ойдинлик киради. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар