Маслаҳат беринг

yulduzxon
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 15 Июл 2017, 09:19

Маслаҳат беринг

Пост yulduzxon » 26 дек 2018, 21:37

Ассалому алайкум! 7 ёшли ўғлим сўнгги пайтларда бармоғини оғзига кўп соладиган бўлиб қолди. Тишлари билан муаммоси йўқлиги боис уни кузата бошладим. Руҳшуносларнинг бола руҳиятида ўзгариш бўлса шундай белгилар билан намоён бўлади деганларини ўқиган эдим. Шу гап ростми? Ўғлим шўх, аммо киришувчан эмас, дўстлашишга қийналади, яқин дўсти йўқ. Илтимос, бу одатлар ҳақида тушунча берсангиз.

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 31 дек 2018, 23:22

Ва алайкум ассалом. 1-2 ёшгача боланинг бармоқларини сўриши табиий ҳолат албатта. Бу вақтда у атроф-муҳитни ўрганиб, оғзи орқали ҳамма нарсалар билан танишади, ўзини “ҳурсанд” қилишга, тинчлантиришга уринади. Аммо каттароқ ёшда бўлган болалар учун бу одат ҳақиқатдан ҳам ўйлантириб қўядиган ҳолатдир. Бунинг сабаби турли бўлиши мумкин. Яъни, оилага янги чақалоқ келиб, унга бўлган эътиборнинг камайиши, бировнинг баланд овози уни чўчитиши, у-бу ерига шикаст етганида, жони оғриганидан қаттиқ қўрқиб турган бир вақтда, ота-онасининг “ҳеч нима қилмайди, оғриётгани йўқку” деган гаплари ва шу кабилар салбий таъсир қилиб, бола ўзини тинчлантириши ва хотиржам бўлиши учун ана шундай бармоқларини сўра бошлайди. Ана шу ҳолатда, қўлига бирон нарса бериб, “фалон ерга обориб қўй” дея, бу одатдан чалғитиб туриш керак. Ҳамда, албатта меҳр беришни кучайтириб, кечаси ёнига бирон юмшоқ, момиқ ўйинчоғини қўйиб ухлатиш, ёки устига ёпинишга янги момиққина ранг-баранг кўрпа бериш, ухлаш олдидан эртак айтиш каби ишлар билан болани хотиржам қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

yulduzxon
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 15 Июл 2017, 09:19

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост yulduzxon » 02 ян 2019, 08:45

Ассалому алайкум! Маслаҳатингиз учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 20 ян 2019, 02:51

Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон