Қизимни оёғи ва кафтини ичи терлайди

iffatnuri
Постлар: 15
Рўйҳатдан ўтган: 30 март 2018, 21:17

Қизимни оёғи ва кафтини ичи терлайди

Пост iffatnuri » 31 дек 2018, 15:13

Ассаламу алайкум! Қизимни ёши 6 да. Қўлини кафтини ичи ва оёғининг таги терлайди. Педиатрга кўрсатдим, дорилар ёзиб берди лекин фойда қилмаяпти. Имкон бўлса қайси йўл билан даволашни айтсангиз. Раҳмат.

Шифокор
Постлар: 392
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Қизимни оёғи ва кафтини ичи терлайди

Пост Шифокор » 03 фе 2019, 06:59

Ва алайкум ассалом!
Бу холат гипергидроз дейилади. Одатда болада мизожнинг ҳўллиги ортиши билан кечиб, қуритувчи - буриштирувчи воситалар яхши самара беради. Ичаётган суюқликларини кун давомида 1,5 литрдан оширманг. Аччиқ тошни илик сувда эритиб (10гр +1литр сув) ванна қилинг. Паста Теймурова олингу, уйқу олдидан кафтлари ичига суртиб қўйинг, тонгда ювиб ташлайсиз. Шифо бўлсин.

iffatnuri
Постлар: 15
Рўйҳатдан ўтган: 30 март 2018, 21:17

Жавоб: Қизимни оёғи ва кафтини ичи терлайди

Пост iffatnuri » 03 фе 2019, 16:53

Паста Теймурова олингу, уйқу олдидан кафтлари ичига суртиб қўйинг/ узр мана шу сўзга тушунмадим

iffatnuri
Постлар: 15
Рўйҳатдан ўтган: 30 март 2018, 21:17

Жавоб: Қизимни оёғи ва кафтини ичи терлайди

Пост iffatnuri » 04 фе 2019, 17:41

Узр ТЕЙМУРОВА ПАСТАсини топдим ва сиз айтгандек муолажани бошладим. Сизга Аллоҳ куч қувват берсин !


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар