Тушкунлик

Mahliyo Mamaeva
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 01 ян 2019, 19:17

Тушкунлик

Пост Mahliyo Mamaeva » 05 ян 2019, 18:20

Ассалому алайкум! Менга маслаҳатингиз жуда зарур. Менда доим ҳудди ҳозир ўлиб қоладигандек қўрқув бор. Алҳамдулиллаҳ намоз, Қуръон ўқийман, лекин тушкунликка тушиб қолганман. Доим ўлимни ўйлайвераман, бу ҳаётга қизиқишим қолмаган шундай сиқилиб ўйлайверганимдан кўп касал бўлиб қоляпман. Жуда кўп истиғфор айтаяпман, аммо ҳеч кўнглим ёришмаяпти. Ҳаётга меҳр бериб, ҳушчақчақ бўлиб юришни хоҳлайман. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмаяпман. Илтимос, менга маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Тушкунлик

Пост Руҳшунос » 20 ян 2019, 03:00

Ва алайкум ассалом. Аввало, истиғфорни кучайтиринг. Овқатланишингизга эътибор беринг. Эҳтимол микро-макро элементлар, минераллар ва витаминларга бой таомларни истеъмол қилмассиз. Даволанган бўлсангиз ҳам, бу вақтинчалик. Тўғри, яъни суннатга мувофиқ таомланиш сизнинг яшаш тарзингизга айланиши керак. Қолаверса, кўпинча кам ҳаракатлилик ҳам шундай ҳолатга олиб келиши мумкин. Эҳтимол, эрталаб тоза ҳавода сайр қилишни ўзингизга одат қилиб олишингиз, бадан тарбия билан шуғулланишингиз керакдир? Атрофингиздаги одамларга эътибор бериб кўринг, ҳаётидан нолийдиган, ҳамма инсонларни, воқеаларни салбий томонини кўриб, фақат шу ҳақида гапирадиганлардан эҳтиёт бўлинг. Бундай инсонлар ҳам сизнинг шу ҳолатингизга сабаб бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Валлоҳу аълам.

Madinaxon G‘aybullo qizi
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 11 ян 2019, 10:52

Жавоб: Тушкунлик

Пост Madinaxon G‘aybullo qizi » 20 ян 2019, 16:55

Ассалому алайкум. Менда ҳам шу ҳолат кузатиляпти. Овқатланишда нималарга кўпроқ эътибор бериш керак? Бу ҳолатдан тезроқ чиқиш учун яна нималар қилиш керак? Жавобингиз учун раҳмат.
Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Mahliyo Mamaeva
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 01 ян 2019, 19:17

Жавоб: Тушкунлик

Пост Mahliyo Mamaeva » 01 фе 2019, 11:27

Катта раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Тушкунлик

Пост Руҳшунос » 12 фе 2019, 11:33

Madinaxon G‘aybullo qizi писал(а):
Ассалому алайкум. Менда ҳам шу ҳолат кузатиляпти. Овқатланишда нималарга кўпроқ эътибор бериш керак? Бу ҳолатдан тезроқ чиқиш учун яна нималар қилиш керак? Жавобингиз учун раҳмат.
Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Ва алайкум ассалом. Аввало, таомланиш одобини, ҳар касалликнинг шифосини Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларимизнинг шарҳларидан ўрганиб олишимиз ва унга амал қилишимиз зарур. Чунки, у ерда келган озиқ-овқатлар ҳақидаги хабарлар одамзот учун бежиз берилган эмас. Ҳар бирида биз бандалар учун жуда катта ибратлар, ҳикматлар ва энг асосийси шифо бор. Мисол учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суйиб истеъмол қилган 12 та маҳсулот тури, жумладан: асал, хурмо, бехи, анор, тарвуз, узум, кепакли арпа нон, зайтун ёғи, сут ва ҳаказолар. (Буларнинг фойдаси ҳақида интернет орқали тўлиқ маълумот олишимиз мумкин). Ҳозирги замонамизда таомланишимиз бутунлай бузилиб кетиб, ё меёридан ортиқ ҳар нарсани аралаштириб еймиз ё бутунлай ўзимизга эътибор бермай, баъзи ишларимизга чалғиб, оч қолиб кетамиз. Ваҳоланки, ҳар тарфлама соғлом бўлиш учун, ҳоҳ ички органларимиз, ҳоҳ руҳий тарафимизни олайлик, барига соғлом уйқу, вақтида фойдали таомларни истеъмол қилиш, хотиржамликни йўлга қўйиш зарурдир. Бунинг учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Хазратлари роҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” китобларининг 16-17 жузларига мурожаат қилишимиз мумкин. Бу китобни ўқиб чиқиб, жуда кўп маълумот оласиз. Кайфиятни кўтариш, тушкунликдан халос бўлиш учун эса, энг биринчи ўринда қонни айланишини тезлаштириш керак, яъни пиёда кўп юриш, лифтдан фойдаланмаслик, жисмоний машқларни ҳар куни бажариш, хусусан, ўтириб-туриш, планка каби машқлар. Қуёш билан уйғониб, ундан позитив энергия олиб, қуёш билан ухлаш (органларимиз дам олиб, эртанги кун учун (перезагрузка) куч бўлиши учун), ерга қараб ухламаслик (бу ҳақида ҳам ҳадислар мавжуд), чунки, бўйиндаги қон томирларининг қисилиб қолиб, мияга қон яхши етиб бормаганлиги сабабли, инсульт келиб чиқиши ҳавфини туғдиради ёки уйқу вақтида вафот этишга сабаб бўладиган қўрқинчли омил ҳисобланади. Ҳамда иккала ҳолат юз бермаган тақдирда ҳам, мия озуқа ололмай, организмда тушуниб бўлмайдиган касалликлар ва руҳий ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Аллоҳ асрасин! Тушликкача витаминлар ва тушликдан кейин минераллар тановул қилиниши керак (айнан шу вақтда бадангга яхши сингади). Иложи борича таомларни (яъни оддийроқ таомларни) уйда пишириб, истеъмол қилингани дуруст. Албатта, аёл кишининг фитратида ҳиссиётга берилиши бор бўлгани сабабидан, у ширинликка ўч. Шундай экан, ширинлик организмга зарар, аммо уни тановул қилмас эканмиз, биз аёллар, тез тушкунликка тушишимиз, ғам-ташвишимиз кўпайиши, тез-тез хафа бўлиб қолишимизга олиб келади. Демак, ширинликларни биз аёллар тановул қилишимиз керак. Фақат бунинг вақти, эрталаб соат 9 гача экан. Аммо, маргарини ва шакари кўп бўлган пишириқлар назарда тутилмайди. Мисол учун, оддий лаваш хамирини очиб, юпқа тўғралган олма ёки банан ёки малина каби табиий меваларни сепиб, устидан корица сепилиб, ўраб, тухумнинг сариғини суртиб, духовкада пишириб, бироздан сўнг номига асал суртиб, таовул қилинса ҳам бўлади. Жуда фойдали, семиртирмайдиган пишириқ, айниқса болажонларга керакли ширинлик бўлади. Ёки бу вақтда қора шоколадни ҳам истеъмол қилса бўлади. Тушликгача банан, киви, апельсин тановул қилинса, қуёшдан ололмаган қувватни олиб, тушкунликдан қутулишига осонроқ бўлади. Умуман олганда, қуёшнинг рангида бўлган ҳамма озиқ-овқатлар тушкунликдан қутулишга ёрдам берувчидир. Сабзи, қовоқ, апельсин, мандарин, сариқ ва қизил булғори қалампири каби. Оддий таомларга эътиборимизни кучайтирганимиз яхшидир. Валлоҳу аълам.

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Тушкунлик

Пост Руҳшунос » 12 фе 2019, 11:37

Mahliyo Mamaeva писал(а):
Катта раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!


Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон