Яхшилик.

Дарё
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Яхшилик.

Пост Дарё » 11 ян 2019, 11:36

Ассалому алейкум хурматли Одинахон опа. Килаетган ишларингизга, беминат маслахатларингизга, дардманларга бераетган тавсияларингиздан Аллох рози булсин. Сизлардан узимга жуда куп маънавий, рухий ердам олдим ва олаяпман. Сизга ва шу сайт жон куяр ходимларига миннатдорчилик билдирмокчи ман. Сиз тавсия килган китобларни укияпман, урганишимиз керак булган нарсалар шунчалик куп эканки. "Хислатли хикматлар" е Аллох, хозирда шу китобнинг иккинчисини бошлаш арафасидаман. Шайх Хазратларининг Аллох у кишидан рози булсин, хар бир сатрларида канча маъно, хар бир китоблари бир дунё. Майли укиётган китобларимнинг 10% каламда колса хам, шу урганган илмимнинг озгинасига амал кила олсам хам катта иш килган буламан шудайми опажон. Ахир " оз оз урганиб доно булур дийишганку". Менга энг макул булган хикмат , маъноси: " инсон уз нафсидан хеч качон рози булмаслиги ва доим уни тергаб туриши керак" деган хикмат. Инсон хеч качон тухтаб колмаслиги керак экан. Шайтон ва уз нафсимиз бизни адаштиришдан тухтамаганидай. Агар умрим давомида шунга амал кила олсам эди. Яна бир бор сизларга катта рахмат айтиб, ишларингиз омад тилаб коламан. Аллохим сизлардан ва килаетган ишларингиздан рози булсин. Ассалому алейкум.

«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 11 меҳмонлар