Бўйинга масҳ тортиш

Visola0108
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 19 сен 2018, 16:49

Бўйинга масҳ тортиш

Пост Visola0108 » 02 фе 2019, 12:05

Ассалому алайкум! Бошга масҳ тортгандан кейин бўйинга ҳам масҳ тортилиши керакми.? “Бўйинга масҳ тортиш макруҳ амалдир”, дейилган ҳадис борми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2973
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Бўйинга масҳ тортиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 10 фе 2019, 14:13

Ва алайкум ассалом.
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига далил қуйидагича:
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ  قَالَ: «مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».

Абулҳасан ибн Форис Ибн Умардан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», дедилар».
Ғул-темир бўйинбоғ, занжир дейилади. Айбдорнинг бўйин, оёқларига кийгизиб қўйиладиган жазолаш асбоби: кишан.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар