Мерос тақсимотида шаръий қонунларнинг ўрни

iffatnuri
Постлар: 17
Рўйҳатдан ўтган: 30 март 2018, 21:17

Мерос тақсимотида шаръий қонунларнинг ўрни

Пост iffatnuri » 04 фе 2019, 17:39

Ассалому алайкум. Хабарингиз бор, бугунги кунда кўп ҳолларда шариатнинг мерос тақсимотига эътибор берилмай қолди. Мерос тақсимотини биз бандаларга Аллоҳнинг Ўзи қатъий белгилаб берган. Саволим шуки, биз ҳозирда марҳумнинг меросини меросхўрларга шаръий йўл билан тақсимлаб берсак, дунёвий ҳуқуқий қонунлар билан мос келадими ва тасдиқлайдими? Олдиндан ташаккур!

Ҳуқуқшунос
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 25 окт 2018, 07:03

Жавоб: Мерос тақсимотида шаръий қонунларнинг ўрни

Пост Ҳуқуқшунос » 22 апр 2019, 00:30

Ва алайкум ассалом! Сизнинг саволингизга қонун доирасида жавоб бераман. Мерос қолдирувчининг болалари, эри (хотини) ва ота-онаси тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 4 апрелда Уй-жой кодексига киритилган ўзгартиришга асосан турар жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини (яъни, уй эгасининг келини (куёви) ҳам келишувга биноан унинг оила аъзолари қаторига киритилиши мумкинлиги белгиланган эди.


«Ҳуқуқшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар