Ҳурмат, эътибор қозониш учун нима қилай?

Zahroh
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 07 сен 2018, 12:07

Ҳурмат, эътибор қозониш учун нима қилай?

Пост Zahroh » 12 фе 2019, 12:07

Ассалому алайкум ҳурматли Мадина опа!
Олдинлари киришимли, хушчақчақ қиз эдим. Лекин ҳозир характерим жуда ҳам ўзгариб кетяпти. Бунга албатта қайнонам ва овсинларимнинг турли гап сўзлари ҳам сабаб бўлётгандир... Уларни асло ёмонламоқчи эмасман. Аллоҳ рози бўлсин улардан, яхши инсонлар. Аммо жуда ғалати феъллари бор. Кўп дилимни оғритиб қўйишади, айниқса, қайнонам. Овсинларимга жуда яхши муомала қилади. Лекин мени ҳадеб тергайверади. Эрим ҳам ортимдан кўп дакки эшитади. Ўзимни ҳам ўзгартиришга уриндим. Лекин қўпол даккилар эшитавериш ҳолдан тойдирди мени. Портлаб кетадигандекман. Ичимга ютаман. Баъзида чидолмай гап қайтариб юбораман. Эримга ҳам шикоят қилиб юбораман. Кейин афсусланиб яна анча ичимга ютиб юраман. Хуллас ўзимни ислоҳ қила олмаяпман. Одамлар билан орам бузилиб кетяпти. Олдинлари хар ҳил гап сўзларга хафа бўлмас эдим, эътибор қилмасдим. Энди эса ўша эски гап сўзлару хозиргилар, ҳаммаси тенг миямга келиб ҳаёлимда қайнонам билан уришавераман. Қайнонам жуда хунук ишлар қилдики, ичимдан ёмон кўриб кетяпман. Лекин бу фақат ҳаёлимда. Яъни қилган ишларини эслаб ҳаёлан нафратланиб кетаман. Реалда эса яхши муомала қиламан, ёмон кўрмайман. Лекин олдингидек суйиб яхши кўргим келмайди. Мени фикрларим, қарорларим билан хадеб бахслашаверишлари, аралашаверишлари, фақат ўзларининг айтганларини қилдиришмоқчи бўлаверишлари, умуман ҳурматим йўқлиги жуда эзиб юборди мени. Айниқса ҳали гўдак боламга ҳам беҳурмат қилдиришяпти мени. Жуда алам қиляпти. Ўзимни қандай ўзгартирай? Ҳурмат қозониш учун нима қилай? Айбдорлик, қўрқоқликлардан қандай қутулай? Бақириб, додлаб йиғлагим келаверади... Маслаҳат беринг, илтимос.

Руҳшунос
Постлар: 309
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳурмат, эътибор қозониш учун нима қилай?

Пост Руҳшунос » 08 март 2019, 22:14

Ва алайкум ассалом. Янги уйга кириб борган келинга ҳам, бегона қиз уйига кириб келган қайнонага ҳам осон эмас. Ўзига яраша қийинчиликлари бор. Хонангизга биров кириб, бирор нарсангизни олиб, жойига қўймай кетса, қанчалар одамни “энсаси қотади”. Қайнонага ҳам худди шундай. Бегона қиз келиб, ўғлини онасининг олдидан, ўз хонасига вақтли олиб кириб кетади (бунинг ёмон жойи йўқ, бу табиий ҳол, аммо шуни ҳам кўтаролмайдиганлар кўп), ёки қайнонанинг тузуми бўйича идиш-товоқларни ялтиратиб юва олмайди, ёки уй тозалаганида бурчакларга эътибор бермайди ва ҳоказо. Булар жуда майда-чуйда, аммо асабга тегувчи ишлар. Вақт ўтган сари, келин ўзини ислоҳ қила олмаса, қайнонасининг кўнглига йўл топа олмаса, у ҳолда қайнона келинга душман бўлиб қолишига олиб келувчи сабаблардир. Қайнона серзарда экан, унга эътибор бермасликка ҳаракат қилиш керак. Жуда қийин, тушунаман. Аммо, унинг феъл-атвори сизнинг шахсий ҳаётингизга таъсир кўрсатмаслиги учун шундай қилиш керак. Қайнона келиннинг тили бир бўлса, келин-куёвнинг ҳаёти тинч, осуда бўлади. Йўқса, ўғил вақти келиб,барибир онасининг гапини инобатга олади. Чунки, онадек азиз инсон дунёда йўқ. Кўпинча, келинларнинг қиладиган катта хатоси, билиб-билмай, қайнонаси ўғлига қанчалар яқин бўлса, шунчалар яқин бўлишни хоҳлайдилар. Бу бир томондан албатта тўғри, лекин иккинчи томондан ўйлаб кўрайликчи, ким онанинг ўрнини боса олади? Ҳеч ким. Шунинг учун, қайнонанинг феълига эътибор бермай, шу уйни Яратган сизга ватан қилган экан, бироз синов берган экан, фақат сабр қилиш керак бўлади. Ҳозирги холатингизни енгиллаштириш учун эса, ичингиздаги ғуборга қарши иш бошласангиз етарли. Яъни, кечаги воқеадан бугун ўзингизга дарслик қилиб олиб, бутунлай эсдан чиқаринг. Чунки, кечаги сиқилишларингизни бугунга олиб ўтганингиз билан, фақат ўша эмоциялар кўчирилади холос. Бугун янги кун бошланганку. Ичингиздаги ғубор, хафалигингизни эса йўқ қилмагунингизча, минг яширинг, минг бор табассум қилиб туринг, унинг энергияси атрофдагиларга таъсир этиб, ўзингизга қайтади. Шунинг учун, сизни хафа қилганларни кечириб юборинг. Бунинг учун истиғфорни кўп такрорлаб, ҳаёлан қайнонангизга ва сизга ёмонлик қилган бошқа инсонларга яхшилик қилиб туринг. Уларга ҳаёлан совға-саломлар улашинг. Қўлингиздан келса ҳақиқатда ҳам бироз совғалар улашинг. Совға улашиш суннатку. Бунинг катта ҳикмати бор. Ширин сўзни ҳам совға қилсангиз бўлади. Асосийси ният. Шундагина сиздан чиққан яхши энергия атрофдагиларга ҳам яхши таъсир кўрсатиб, ҳаётингизда тинчлик пайдо бўла бошлайди, ин шаа Аллоҳ.

Zahroh
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 07 сен 2018, 12:07

Жавоб: Ҳурмат, эътибор қозониш учун нима қилай?

Пост Zahroh » 08 март 2019, 23:13

Жуда гўзал жавобларингиз учун катта раҳмат опажон! Аллоҳим сиздан рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 309
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳурмат, эътибор қозониш учун нима қилай?

Пост Руҳшунос » 14 март 2019, 11:48

Саломат бўлинг.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон