Келинлар ҳақида

nodiraxalilova
Постлар: 18
Рўйҳатдан ўтган: 20 ян 2019, 22:16

Келинлар ҳақида

Пост nodiraxalilova » 13 фе 2019, 23:48

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! Қайнонам мени ёмон кўрадилар, ҳар бир гапларида менсимаслик, беҳурмат қилишлик кўриниб туради. Эрим билан ҳам сал кам 2 йилдан бери гаплашмай қўйганлар. Аччиқ зардалар, тўғри гапирмасликлар одамни бездирар экан. Бирор марта гап қайтармайман, бирор марта нимага бундай қиляпсиз демайман. Сабр қиламан. Ёки мен индамаганим учун гап билмайдиган аҳмоқ деб баттар қиляптиларми, тушунмайман. Эримга жуда ҳам ёмон гаплар гапириб, қарғаб, ҳақорат қилганлар. Қайнонам кибрли, кечирмайдиган аёл. Баъзида ароқ ҳам ичиб турадилар. Ман иншааллоҳ 5 маҳал намоз ўқийман. Илтимос, маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 309
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Келинлар ҳақида

Пост Руҳшунос » 08 март 2019, 22:09

Ва алайкум ассалом. Шароитингиз осон эмас экан. Аммо бу жуда катта муаммо эмас. Ҳамма муаммони ҳал қилса бўлади. Қайнонангизнинг турмуши ҳам оғир кечган бўлса керак. Инсон жиззаки бўлса, бировларга ёмонлик қилса, кўпинча бу ҳаракатидан, унинг ичида ҳам чуқур дарди борлиги билинади. Шу ишлари билан онг ости ёш бола каби қилиқлари орқали ўзига эътибор талаб қилаётганини тушунса бўлади. Хуллас, ҳар бир инсон меҳрга зор, аммо бундай тоифадаги инсонлар кучли даражада меҳрга мухтож. Шунинг учун, қайнонангиздан хафа бўлмай, у инсонга меҳр бериб, хизматини чиройли қилиб бажарсангиз нур устига аъло нур. Бу борада у инсонга нисбатан сабрли бўлиш, ортиқча гап гапирмаслик масалани ҳал қилмайди. Ортиқча гап гапирмаслигингиз, ҳар нарсага фикр билдирмай сабр қилишингиз, аксинча, қайнонангизга беъэтиборликдек туюлади. Бундай иш билан масала баттар чигаллашади. Сиз қайнонангизга меҳрибон фарзанди каби муомала қилишни ният қилиб кўринг. Шунда у инсон сиз ҳақингиздаги фикр-мулоҳазаларини ўзгартириши табиий. Қайнонангиздан хафа экансиз, гўё типратикан каби туюлиб, сизга яқин бўлиш қийинлашаверади. Инсон инсонга дўст эмас экан, у ҳолда душманлик ҳисси туғилади. Яъни, сиз қайнонангизда дўст каби ишонч туғдира олишингиз керак. У инсонни онангизнинг тимсолида кўришга ҳаракат қилишингиз анча ёрдам беради. Шуни зинҳор эсингиздан чиқарманг, қайнона билан “гапи бир ердан чиққан” келинни турмуш ўртоғи ҳам қадрлайди. Йўқса, вақт ўтган сари бундай эр ҳам ўз хотинини ҳурмат қилмай қўяди. Сизга яхши эрни дунёга келтириб ва тарбиялаб берган бу аёлни ўзингизга яқин олишга, унинг ёмон ҳатти-ҳаракатига эътибор бермасликка ҳаракат қилишингиз керак. Ҳар ким қилган ёмон ишлари учун ўзи охиратда жавоб берадику. Келин қайнонани тарбиялай олмайди. Фақатгина, келин ибратли ҳатти-ҳаракати орқалигина ўз қайнонасида ўзига меҳр уйғотиб, шу орқали уни ўзгартириши мумкин. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон