Қизимнинг тарбияси

nodiraxalilova
Постлар: 18
Рўйҳатдан ўтган: 20 ян 2019, 22:16

Қизимнинг тарбияси

Пост nodiraxalilova » 17 фе 2019, 10:47

Ассалому алайкум! Қизим ёзда 6 ёшга тўлади. Қайнонам менинг қариндошларим билан алоқани узганлар. Қизим билан онамникига бориб келсам, олдиларига опкириб гап сўрайдилар. Гапирмаса ширинлик ёки ўйинчоққа ўхшаш нарсалар билан қизиқтириб сўрайдилар. Кечаси мен билан ухлашига ҳам қўймайдилар. Қизим мендан узоқлашяпти. Мен уни келажакда икки юзламачи, гап ташувчи қиз бўлиб қолишидан қўрқаман. Қайнонам қизимни қаттиқ эркалатиб юборганлар, мен уни тартибга чақиришимга ҳам қўймайдилар. Унга гапиролмайман, дарров бувисининг ёнларига қочиб кетади. Қайнонам турмуш ўртоғим (ўз фарзандлари бўлса ҳам) ва мени жуда ёмон кўрадилар. Менга йўл кўрсатинг, илтимос.

Руҳшунос
Постлар: 309
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қизимнинг тарбияси

Пост Руҳшунос » 08 март 2019, 22:33

Ва алайкум ассалом. Қайнонагиз билан тил топишга уринишингиз керак. У аёл эҳтимол чуқур бахтсиз инсондир. Кўпинча инсон бировни қаттиқ ёмон кўрар экан, демак унинг онг ости бахтсизликдан қийналади. Чунки, бахтли инсонлар бировга озор беришдан эҳтиёт бўладилар. Агар шу гапни чуқур мулоҳаза қилиб олиб, тушуниб ололмасангиз, бир умр шундай стресс ҳолатида яшашга тўғри келади. Бунинг оқибатида қанча касалликлар орттиришингиз турган гап. Биров учун эмас, ўзингизнинг икки дунёингиз учун, уйингиздаги вазиятингизни ўзгартиришга ҳеч бўлмаса ният қилиб қўйинг. Аммаллар ниятга боғлиқдир. Ич-ичингиздан қайнонангизга нисбатан яхшиликни раво кўришни ўргана олсангиз, қизингизнинг тарбияси бузилмайди. Қайнонангиз қизингизни яхши кўради. Бунинг ёмон жойи йўқ. Аксинча, бу катта бахт. Қанча болалар меҳрга зор, бувиларидан дакки эшитиш билан овора. Болага қанча кўп меҳр берилса, унинг келажаги шунча порлоқ бўлади. Фақат бу ерда сизнинг қайнонангиз билан бўлган негатив ҳис-туйғуларингиз салбий таъсир этиши муаммо туғдиради. Бу ёғига қизингизга қанча кўп илм берсангиз, бирга кўпроқ вақтни ўтказсангиз марра сизники. Бунинг учун вақтингизни режалаштиринг, унга кўпроқ китоб ўқиб беринг, сайр қилинглар, расм чиздиринг. Сайр вақтини, “фалон иш қилинганда, оқибатида фалон бўлади”, каби тарбиялаш вақтига айлантиринг. Яъни, “ўйлаш”ни камайтириб, бу тарбиялаш йўлида “ҳаракат”ни кўпайтириш керак. Яна бир гап, она бахтли, ўзига ишонган, қадр-қимматини биладиган, ҳурсандчилик таратиб турадиган аёл экан, фарзандлар ҳам шундай бўлиб, кўп муаммо туғдиришмайди. Аксинча, она доимо эзилган, руҳан тушкунликда, қайғуда бўлиб юрар экан, у ҳолда фарзандларининг ҳам қўлидан кўп иш келмайдиган, кўп муаммо туғдирадиган, бу ҳаётда ўз мавқеини топиши мушкул бўлиб, ҳар ишни ижобий томонини эмас, салбий томонини биринчи ўринда кўрадиган бўлиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон