Қўлларнинг қалтираши

Tursunova Munira
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 05 фе 2019, 01:56

Қўлларнинг қалтираши

Пост Tursunova Munira » 26 фе 2019, 13:21

Ассалому алайкум. Мени ёшим 25да. Икки фарзандим бор. Турмушга чиққанимга 7 йил бўлди. Аллоҳга шукр, оилам тинч. Лекин мени қўлларим қалтирайди. Невропатологга учрадим, асабдан, деб дорилар ёзиб берди, лекин дорилар таъсир қилмади. Қувват оширадиган нарсаларни ҳам доим еб-ичиб тураман. Фойдаси бўлмаяпти. Маслаҳат беринг.

Шифокор
Постлар: 428
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Қўлларнинг қалтираши

Пост Шифокор » 02 май 2019, 00:32

Ва алайкум ассалом. Қўл титрашининг сабаблари кўп: бош мия жароҳатлари, айрим неврологик касалликлар, баъзи дорилардан заҳарланиш, қалқонсимон без касаллиги, стресс ҳолатлари ва ҳоказолар.
Агар невропатолог даво муолажасидан самара бўлмаган бўлса, ёки даво нотўғри ўтказилган, ёки ташхис нотўғри қўйилган. Ташхисни аниқлаштириш учун сизга эндокринолог, психолог, терапевт ва қайта невропатолог кўригидан ўтишни тавсия қиламан. Хусусан, қондаги ТТГ, Т3 ва Т4 гормонларини текширтиришни, ЭКГ ва қалқонсимон без УЗДсини ўтказишни маслаҳат берган бўлардим.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон