Эркаклар ҳақида

nodiraxalilova
Постлар: 16
Рўйҳатдан ўтган: 20 ян 2019, 22:16

Эркаклар ҳақида

Пост nodiraxalilova » 08 март 2019, 22:49

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мени бир нарса қийнайди, турмуш ўртоғим ҳаддан ортиқ кўп ёлғон гапиради. Мен ёлғон гапирган одамни хурмат қилгим, гаплашиб ўтиргим кемайди, фикрини ҳам қадрламайман. Оддий гапгаям битта ёлғон қўшворадилар. Ёки бу касалликми билмайман, ҳеч қутулиб бўлмаяпти. Ҳар қанақасига гапириб кўрдим шу ҳақида. "Сизни ёмон кўриб кетаман ёлғон гапирсангиз, кўргим келмайди ҳам", дедим. Намозларимда Аллоҳдан тўғри сўз бўлишини сўрайман, барибир фойда йўқ. Кейин гапиргим, қарагим келмайди. Шу одатим эрни беҳурмат қилишлик, манманликка кириб қолмасмикин? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон