Қайнотанинг ички кийимларини ювиш мумкинми?

Shokirova Pokiza
Постлар: 9
Рўйҳатдан ўтган: 12 окт 2018, 06:00

Қайнотанинг ички кийимларини ювиш мумкинми?

Пост Shokirova Pokiza » 16 апр 2019, 08:32

Ассалому алайкум, устоз! Қайнотам инсульт бўлган. Ҳожатхонага бориб кела олади. Аммо тез-тез ичи кетади, шимларига бавл қилиб ташлайди. Шундай ҳолларда кийимлари ҳўл бўлиб, ҳид чиқа бошлайди. Шу кийимларини ювишим жоизми? Хўжайинимга “Сиз ювинг!” десам, “Мен сенга уйлангунча ювганман, энди яна юваманми?!” деб жанжал қилдилар. Шу жанжал чиқмаслиги учун айтмай юргандим. Айтсам, “Ювмайман, турсин сасиб...” дейдилар. Гуноҳ эканини биламан. Шунинг учун хўжайинимни огоҳлантириб, агар мен ювсам, гуноҳи унга эканини айтиб, юваверсам бўлаверадими? Чунки биздан бошқа фарзандлари йўқ. Болалар эса жуда кичкина. Нохуш ҳид чиққан жойдан фаришталар кетади, дейишади. Мана шуларни назарда тутиб, нима маслаҳат берасиз, устоз? Бошқа қаровчи олишга кўнишмади. “Сен борсан-ку!” дейишяпти...

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3135
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қайнотанинг ички кийимларини ювиш мумкинми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 11 май 2019, 05:06

Ва алайкум ассалом! Муҳтарам куёвлар, аёлингиз ота-онангизнинг хизматини қилиши, дуоларини олиши оилангиз тинч-баракотли бўлиши ва келгусида фарзандларингиз сизларнинг ҳам хизматингизда бўлишига сабаб бўлади. Албатта, буни ғанимат билиш керак. Лекин келин қайнота ва қайнонанинг чўриси эмас, хизматни ҳам чегараси бўлади. Бу каби ички кийимларни келинга топшириш шариат доирасидан ташқари иш ҳисобланади. Афсуски, шу каби ишларга бепарволик қилингани учун шариат чегарасидан ташқари бўлган кўп нохушликлар келиб чиқмоқда. Қайнота майкаларини ечиб, келинга массаж қилдирмоқда, калта иштонларда ётиб, оёқларини уқалатмоқда. Аврат жойларига яра чиқса, перевязкасини ёки ёнбош (думба)га укол қилиши керак бўлса, шу ишларни келин қилмоқда. Ваҳоланки, бу келин эмас, балки аёл ҳамширанинг ҳам қиладиган иши эмас. Минг афсуслар бўлсин, ўзбек миллатида ҳеч қачон эшитилмаган ишлар содир бўлмоқда. Ҳатто ўғли ўлса, қайнота келинига уйланиб олган, келин қайнотадан ҳомиладор бўлган, бепушт фарзанднинг хотинига қайнотаси уруғини бериб, сунъий урчитилган ва ҳоказолар бўляпти. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг қонуни бўйича ўғил билан келин ўртасидаги никоҳни абадий ҳаром қилади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига бир аёл келиб: “Эрим менга келининг ёнимизда хизматимизда юрганида иштонини ечиб юрсин, торроқ кийим кийсин, дейди. Нима қилишга ҳам ҳайронман”, деб айтган экан. Қайноталарнинг аҳволлари шу бўлса, ҳеч бўлмаса, ўғиллар аёлларига раҳм қилишсин. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:
http://fiqh.uz/maqola/652


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар