Ҳамма психологга ишонса бўладими?

Mohidil
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 27 дек 2018, 18:33

Ҳамма психологга ишонса бўладими?

Пост Mohidil » 19 апр 2019, 17:35

Ассалому алайкум. Менга бир масалага аниқлик киритишимга ёрдам берсангиз. Мен психологияга жуда қизиқаман ва ҳозирда ўзимдаги камчиликларни шу орқали тузатишга киришганман. Яқинда бир психологнинг ютуб ва телеграм каналига уландим, каналдаги аудио-семинарларини эшита бошладим. Улар жудаям фойдали, шахснинг ривожланишида ва ҳаётида англаб етмаган нарсаларни англашда катта ёрдам беради. Энг асосийси психолог ўргатаётган барча маълумотлар, барча билимлар динимизда айтилган ва тарғибот қилинган гаплар. Фақатгина шу билимларни у қиз фан томондан исбот қилинган ҳолда, майда деталларигача ва биз эътибор бермаган томонларни ҳам тушунтириб беряпти. Аммо бир семинарида психолог айтдики: "Ота-онам тўлиқ Ислом динида, лекин мен ҳозир ҳеч қайси динга эътиқод қилмайман". Ва у Аллоҳни "борлиқ" деб гапиради, яъни мисол учун биз мусулмонлар нимаики хоҳласак, фақат Аллоҳдан сўраймиз ва фақатгина Унга ишонамиз. Психолог эса борлиқдан сўрайди ва борлиққа ишонади. Бу психолог ўзбек, мусулмон оилада туғилган. Саволим шуки, ушбу психолог диндан чиққан ҳисобланадими? Биз унинг билимларидан фойдаланишимиз мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳамма психологга ишонса бўладими?

Пост Руҳшунос » 11 май 2019, 15:22

Ваалайкум ассалом. Аввалом бор ақидамизни сақлашимиз керак. Тўғри, психология илми қизиқарли илм. Аммо неча юз хил психология илми устозлари ўзларининг ақидаларини, динларини сингдириб, бу йўлда инсонлар “ўзлигини” йўқотиб қўйишгача бориш кузатилган. Кўпинча психолог олимлар “ведическая культура” деган динга эргашадилар. Биз эса биринчи ўринда аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, улуғ мужтаҳидларга эргашиш, диний саводимизни оширишимиз керак. Энг буюк психологларнинг ҳам буюкроғи, бутун оламга пайғамбар қилиб юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини, ҳадисларини мутолаа қилсак, шарҳларини тушуниб, ўрганиб чиқсак, бошқа психологларга мурожаат қилишимизнинг кераги бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Mohidil
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 27 дек 2018, 18:33

Жавоб: Ҳамма психологга ишонса бўладими?

Пост Mohidil » 13 май 2019, 14:38

Ассалому алайкум, устоз. Жавоб учун катта рахмат. Аллох рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳамма психологга ишонса бўладими?

Пост Руҳшунос » 13 Июн 2019, 00:12

Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон