Рўзани қазо қилиш

Saidaxmedova
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 01 май 2019, 15:09

Рўзани қазо қилиш

Пост Saidaxmedova » 09 май 2019, 15:46

Ассалому алайкум! Мен рўза тутяпман. Бироқ 24 май куни ҳайз кела бошлайди, шифокор менга ҳайзнинг 4-куни гормонларга анализ топширишимни айтган эди. Бу 27 майга тўғри келади. 10 ойдан буён абортнинг асоратлари сабабли ҳомиладор бўлолмаяпман. Чап тухумдонимда киста сўрилмай, 2 см бўлиб қотиб қолган. Борган сари қорин дам бўлганда оғриқ беради ва шишиб қайтади. Шифокор айтган вақтида борсам, шу кундан бошлаб 1-2 ой даволаса керак. Бачадоним загиб ва кичик ҳам экан. Рўзам ҳайз тугагандан кейин тутилмай қолиб кетиши мумкин. Мен нима қилсам бўлади? Даволанмасам ҳам, зўрайиб бораркан. Ҳали фарзандларим эса йўқ.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3135
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Рўзани қазо қилиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 18 май 2019, 15:57

Ва алайкум ассалом. Имкон бўлса, муолажани кейинроққа суринг, яъни Рамазондан кейинга. Борди-ю муолажа аввалдан бошланган бўлса ва сиз айтган кунга давоми тайин қилинган бўлса, имкон қадар рўза тутишга ҳаракат қилинг. Мисол учун шифокор билан келишиб, муолажани ифтордан кейин қилиш мумкин. Бўлмаса, қазосини кейин тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар