Психологик тренингга қатнашсам бўладими?

shukurona
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 08 май 2019, 04:46

Психологик тренингга қатнашсам бўладими?

Пост shukurona » 14 май 2019, 09:55

Ассалому алайкум, азиз устозлар ва сайт ташкилотчилари! Саволим қуйидагича эди: телеграм саҳифаларида секрет-тортишиш кучи деган тренинг бор экан. Шунга қатнашсам бўладими? Маслаҳат берсангиз. Бу ҳақдаги видеони кўрганман, “Сир” деб номланади. Менга қайсидир маънода ёққанди. Шунга тренингга қатнашайми? Илтимос, маслаҳат беринг. Аллоҳ рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 352
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Психологик тренингга қатнашсам бўладими?

Пост Руҳшунос » 13 Июн 2019, 00:08

Ва алайкум ассалом. Ҳа, бу тренинг инсон онгини бутунлай ўзгартириб юборувчи кучли тренинг. Аммо инсон эътиқодига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Ундан кўра Имом Ғаззолий, Абу Али ибн Сино, Жалолиддин Румий, Нақшбандий ҳикматлари ҳақидаги, Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ёзган китобларини ўқиб мулоҳазалар юритсангиз, яхшироқ эди. Бу билан эътиқодингизни нафақат сақлаб қоласиз, балки бир дунё илмга ҳам эга бўласиз. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон