Шу тўғрими?

Окила
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 06 апр 2019, 22:18

Шу тўғрими?

Пост Окила » 18 май 2019, 15:10

Ассалому алайкум. Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Менинг савол йўллашимдан мақсад – яқинда ишхонамизда руҳшунос врач иш бошлади. Бир неча кун аввал у биз билан психологик тест ва савол-жавоблар ўтказди. Шунда муаммоси бор ходимлар билан бир ой давомида иш олиб бориши, бир ойдан сўнг қайта имтиҳон олиши, агар ходимнинг психологик ҳолати яхши бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинишига хулоса берилишини таъкидлади. Биз кичик тиббиёт масканида ишлаймиз, ходимлар сони ҳам озчиликни ташкил қилади. Охирги вақтда ходимлар орасида кўпгина келишмовчиликлар бўлиб ўтди. Аммо мен ҳеч бир ҳамкасбимни ишига лаёқатсиз деб ҳисобламайман. Ҳамма ўз ишини масъулият билан бажаради. Ходимлар ўртасидаги келишмовчилик беморларга бўлган муносабатга таъсир қилганини кўрмадим. Наҳотки айримларнинг қилган хатолари учун барча ходимлар бирдай жавобгар бўлса ва руҳшунос хулосаси бизни ишдан маҳрум қилса?!

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Шу тўғрими?

Пост Руҳшунос » 12 Июн 2019, 23:57

Ва алайкум ассалом. Тасаввур қилинг, сиз бир сават шафтоли олиб келдингиз ва ичида бир-иккита чириганлари бор. Агар чириганларини олиб ташлаб, бутунларидан ажратмасангиз, нима ҳодиса рўй беради? Албатта, ҳаммаси бирин-кетин чирий бошлайди. Худди шу каби инсон ҳам қалби нопок, нияти яхши эмаслар билан бир жойда узоқ муддат бирга қолса, ўшаларга ўхшаб қолиши турган гап. Ундай жойда бирон ишнинг ривожланиши, баракаси бўлиши амри маҳол. Айниқса, бемор инсонлар шифо қидириб келганида шифокорнинг қалби адоват ва ғам-аламдан холи бўлиши керак эмасми? Ўзининг қалби минг дардга чалинган инсон қандай қилиб бемор билан муносабат қуриши, уни даволаши мумкин? Бу ходимлар ўз ишларини аъло даражада бажаришга ҳаракат қилсалар ҳам, ўзаро келишмовчиликлар беморларга қилган муносабатларига таъсир кўрсатмай иложи йўқ. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон