Қизчамнинг руҳияти

Ummu Solihabonu
Постлар: 19
Рўйҳатдан ўтган: 20 апр 2018, 15:32

Қизчамнинг руҳияти

Пост Ummu Solihabonu » 21 май 2019, 04:10

Ассалому алайкум! Аввало, Рамазон жамики мўмин-муслимлар қатори сизга ҳам муборак бўлсин! Саволим 4,5 ёшли қизчам ҳақида. Катта фарзандим қиз, алҳамдулиллаҳ, одобли, ақлли. Аммо кўпчиликни, жамоат билан қизғин ҳаётни ёқтиргани сабабми, тез-тез кайфияти бузилиб, йиғлаб оладиган одати бор. Бунга сабаб биз кичик оиламиз: 2 фарзандим, мен, турмуш ўртоғим яшаймиз. Зарурат бўлмагани учун қизимни боғчага қўймаганмиз. Аммо қизим кўпчиликни яхши кўради, уйда ўзим зерикаман, дейди. Шеър ва Қуръони карим сураларини тез ёдлайди-ю, ҳарф ўрганишга, санаш ва ҳисоб-китобга тоқати йўқ. Айлангани ёки сайрга чиқсак, уйга кирмайлик, деб инжиқлик қилади. Ўзим жудаям жиддий бўлганим учунми, қанча ҳаракат қилсам ҳам, боламга у хоҳлаган қувноқ ҳаётни беролмаяпман, шекилли. Сиздан илтимос, бу борада қандай маслаҳат бера оласиз? Қизим дарсга, уйга меҳр қўйишини истардим.

Педагог
Постлар: 30
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Қизчамнинг руҳияти

Пост Педагог » 12 Июн 2019, 23:50

Ва алайкум ассалом! Қизингизнинг гўдаклиги ёдингизда бўлсин. У ҳозир, ўзингиз айтгандек, зерикяпти. Кўпчиликни ёқтириши яхши. Сиз унга жамоатга қўшилишига ёрдам беринг. Қўшни болалар билан ўйнасин ёки боғчага беришингиз керак. Дарс жараёнини ўйин тарзида ўтказишни ташкил қилинг. Муваффақиятларини таъкидлаб, мақтаб ҳам қўйинг ёки яхши кўрган нарсасини мукофот тарзида бериб, тақдирлашни одат қилинг.


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар