Нима қилишни билмаяпман

UmmuRoziya
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 20 ян 2019, 11:55

Нима қилишни билмаяпман

Пост UmmuRoziya » 25 май 2019, 14:48

Ассалому алайкум. Мен ҳозир руҳшунос маслаҳатига жуда муҳтожман. 8-синф қизим бор, авваллари ҳечам ёлғон гапирмас эди, мактабга вақтида бориб вақтида келарди. Яқин кунларда ўзгариб қолди. Бир куни жуда кеч қолди, келганда сўрасам синфдош дугонаси билан айланиб юрганини айтди, мен ишонмадим, қаттиқроқ туриб сўрадим, кейин билсам бир мактабдош бола анчадан буён орқасидан юрган экан. Ўша куни у билан гаплашибди, мен ўзимни тутиб туролмадим, қаттиқ урдим, мактабга боришини таъқиқладим. Кейин эртаси куни билагини лезва билан тилиб олган ўрнини кўриб қолдим. Кейин дадасига ўртоқларини соғинганини энди у бола билан гаплашмаслигига ваъда бериб, мактабга боришга рухсат сўрабди. Мен руҳсат бермадим, кейин дадаси «Ундай қилманг яна ўзига бирор нарса қилиб қўймасин, энди ундай қилмасликка ваъда берди, уйга қамаб диққат қилманг», деб кўндирди. Кейин бир икки кун мактабга борди, бир куни яна мактабда у бола билан гаплашганини билиб қолдим. Жаҳл устида яна жуда қаттиқ урдим кейин дугоналари билан телефонда гаплашишни ҳам тақиқладим. Ҳозир бир жойда ўтирганча ўтираверади, аввалги шўҳ шодонликлари йўқ. Унга бу иш гуноҳлигини, барибир йигитлар гаплашиб юрган қизларига асло уйланмаслигини, қиз бола оиласини шани эканлигини роса тушунтирдим. Лекин уни ҳаёли паришон, мен уни кўчага чиқармасам гўёки мени зулм қилаётгандек тушуняпти. Баъзан овқатланмайди, фақат ётади, бир нуқтага қараб ўйланиб ўтиради. У ҳозир балоғат ёшида, нима қилганини билмай ўзига зиён етказадими, деб ҳавотирдаман. Илтимос менга ёрдам беринг, мен қандай йўл тутишим керак. Сизлардан илтимос бу мактубни форумга ҳам бошқа жойга ҳам қўймасела, жавобини ҳам фақат ўзимга йўлласела. Олдиндан раҳмат.

Руҳшунос
Постлар: 327
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Нима қилишни билмаяпман

Пост Руҳшунос » 13 Июн 2019, 00:54

Ва алайкум ассалом. Жуда оғир вазият. Лекин кўп хатоликларга йўл қўйилган. Биринчидан фарзандларни уриб бўлмайди. Фарзандингиз сиздан қўрққанидан ва ишонмаганидан ёлғон гапира бошлаган. Ҳозирги дамда қизингиз билан дўстона муносабат қуриб олишга интилинг. У жуда кучли стресс ҳолатида. Руҳий касал қилиб қўйманг. Мактабга боришини ҳам тақиқламанг. Яхшиси турмуш ўртоғингиз ўша бола билан алоҳида гаплашиб олгани, қизингизга яқинлашмаслигини тайинлагани маъқул. Бу ёшда болаларнинг гармон тизими бутунлай ўзгара бошлайди. Бу вақтда қалбида севги туйғуси туғилиши ана шу гармон тизимининг ўзгариши сабабидандир. Шунинг учун ҳам фарзандлар билан дўстона муносабатни кучайтириш, иймонлашиш, кўп суҳбатлар қуриш жуда зарур. Аксинча, болалар ота-онадан узоқлашиб, сир сақлаб, кўп хатоликларга йўл қўядилар. Агар ота-она дўст бўлиб, дўстона маслаҳатлашиб, қилаётган ишини қаттиқ қораламай, шунчаки бу ишларнинг нима учун яхшиликка олиб келмаслиги сабабларини тушунтириш керак. Кичиклигидан қиз болани ўғил боладан, ўғил болани эса қиз боладан нари юришини тушунтириш ишларини олиб бориш, айниқса, бунинг сабабларини кўп гапириб туриш керак. Қизингизни кўп бағрингизга босинг. Унинг яхши ишлари учун мамнунлигингизни, шундай фарзанднинг онаси эканлигингизни қизингизга эшиттириб Аллоҳга ҳамд айтиб туринг. Қизингиз у сизга “керак” эканлигини ҳис қилиши керак. Уни тўғри тушунинг. Қилаётган иши ёмон эканлигини у тушунмайдиган ҳолатда. Қизингизнинг ҳаёлида у биринчи бор севги ҳиссини ҳис қилдию, аммо яқинлари уни бутунлай яхши кўрмагани учун унинг қалбини тушунмаётгандек туюлади. Унинг қалби танловини яқинлари қабул қилмаслигининг сабаби фақат уни ота-онаси яхши кўрмагани туфайли деб ўйлайди. Унга у яхши кўрган овқатларни қилиб бериб, бирга сайр қилиб, “ҳасратлашиб”, суҳбатлашиб яқин бўлиб олишингиз яхшироқдир. Ўзига келиб олгач, қиз ва ўғил бола ёлғиз қолса гуноҳ ишларга олиб келишини Қуръони Карим оятларидан, ҳадис ва ривоятлардан мисол келтириб, насиҳатлар қилиб турсангиз нур устига аъло нурдир. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Zarnigorhaydarova va 1 меҳмон