Tемперамент

Qalbimda_imon
Постлар: 15
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2019, 15:53

Tемперамент

Пост Qalbimda_imon » 13 Июн 2019, 13:33

Ассалому алайкум! Ёшим 25да. Психологияга жуда қизиқаман. Темпераментлар ҳақида озми-кўпми, маълумотлар биламан. Саволим ўзимнинг темпераментим тўғрисида. Ўзимни сангвиник деб ҳисоблайман. Доим яхши кайфиятда, кулиб юраман, яқинларимга ҳар қандай мавзуда кенгроқ, батафсилроқ гапираман. Ҳаммани хурсанд қилишга, ҳаммага ёрдам беришга, яхши аёл, келин, она бўлишга бор кучим билан ҳаракат қиламан.
Аммо тез жаҳлим чиқади. Бирданига асабийлашиб кетаман. Озгина ўтиб ўзимга келсам яна кулиб юравераман.
Характеримдаги салбий одатларни йўқотишни хоҳлайман.
Турмуш ўртоғим билан ҳам жанжаллашишни хоҳламайман, жуда яхши инсонлар. Улар флегматик. Юраги кенг, беғамроқ, камгап, ҳамма гаплари ичларида. Шунинг учун баъзида тортишиб қоламиз. Улар билан жанжаллашиб гуноҳкор бўлишни, хафа қилишни истамайман.
Ўқиганим, эшитганларим бўйича темперамент инсон билан бирга туғилар экан. Мен табиий шундай - тез ёниб ўчадиган, салга асабийлашадиган бўлсам, бу одатларни йўқотишни иложи борми?
Яна бир саволим, мен сангвиник бўлсам, менда бошқа темперамент белгилари ҳам бўлиши мумкинми? Масалан, мен учун яқин бўлмаган инсонлар билан унчалик гаплашолмайман, баъзида сал нарсага йиғлавораман, баъзан эса ичимда гап сақлаёлмай, яқинларимни ҳафа қилиб қўяман, кейин виждоним қийналади.

«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон