Нима қилсам бўлади?

Karimova Nilufar
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 09 Июн 2019, 10:32

Нима қилсам бўлади?

Пост Karimova Nilufar » 14 Июн 2019, 04:21

Ассалому алайкум ва рахматуллох. Мехрибон Аллох сиз у биздан рози бўлсин. Аввалдан хато ва камчиликларим учун узур сўрайман. Хозир салкам 18 йошдаман. Узоқ бир қариндошимиздан совчиликка келишган еди. Ота оналаримиз рухсати билан кўришдик. Йигит мен дуоларимда сўрагандак исломий еди. Кўрибоқ севиб қолган едим. Иккиланганим учун 4 кун истихора намозини ўқишимни айтишди. 1- куни хеч нимани сезганим йўқ. 2- кундан бошлаб кўнглим ўша йигитга чопа бошлади. Қолган кунлар хам шундай ўтди. Бошида уйимдагилардан хамма рози еди. Кейин дадамнинг холалари билан иш бахона телефонда гаплашганларида хали йош, қийналади. Хам жуда исломий екан деб айтибтилар. Дадам ўйланиб, фикрларидан қайтиб қолдилар. Йигитга учрашганимизда мақул келибман. Хуллас бир биримизга жуда йоқибмиз. Яқин орада келиб оқ ўрашмоқчи еди, лекин дадам кўнмадилар. Катталар хам тушунтириб кўришди, эшитишни хам хохламадилар. Кўнглим хотиржамдек, лекин қалбим кутмайди деб йиғламоқда. Яна бундай дуоларимда сўрагандек йигит чиқишига қалбим ишона олмаяпти. Хар намозимда унга йетиштиришини илтижо қиляпман. Кундан кунга оғирлашиб кетаяпман. Сал нарсага тасирчан бўлиб қолдим. Овқат йейишимда хам маза йўқолган. Жуда жуда хафа бўлиб, кундан кунга рухан эзилиб кетаяпман. Нима қилсам бўлади? Илтимос менга йордам беринг. Жавоб учун олдиндан рахмат.

«Никоҳ (Оила)»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар