Жуда ҳам тез жаҳлим чиқади

Alimatova Navbahor
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2019, 22:48

Жуда ҳам тез жаҳлим чиқади

Пост Alimatova Navbahor » 16 Июн 2019, 21:41

Ассалому алайкум! Авваламбор, жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин! Ёшим 19 да, жуда тез жаҳлим чиқади ва кимгадир гапирсам, ҳатто ҳазил ёки оддий бўлса ҳам, кўнгли оғриб қолса, ўзим хафа бўлиб, кечалари ўйлаб сиқилиб чиқаман ва яқинларимга ҳам сал нарсага жаҳл қилиб, асабийлашиб кетаман. Оддий нарсаларга ҳам… Нима қилсам бўлади? Шу пайт жаҳлим чиқса, доим гапирмайман, хафа бўлсам ҳам, хафа қилиб қўйсам ҳам, гапирмайдиган одатим бор. Онам: “Айтсанг, енгиллашасан, асабий бўлиб, кичкина бўлиб қоляпсан”, дейди. Қандайдир дори ичсам бўладими? Яқинларимга нисбатан айбларини билсам-да, хатоларини айтмайман, айтсам, парво ҳам қилишмайди, фойдаси йўқ-ку, дейман. Баъзида роса камгап бўлиб қоламан, дугоналарим ҳам гапирмайсан, дейишади. Қандай муомала қилсам бўлади? Олдиндан раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Жуда ҳам тез жаҳлим чиқади

Пост Руҳшунос » 07 Июл 2019, 16:34

Ваалайкум ассалом! Бундай ҳаёт кечириш, аввало, ўзингизга мушкулликлар, ноқулайликлар туғдиради. Ҳали жуда ёш экансиз. Ҳозирдан бундай бўлсангиз, турмуш қурганингизда, болаларингизни тарбиялаш борасида асабларингиз жуда қийнаб қўйиши мумкин. Шунинг учун, аввало, невропатолог кўригидан ўтиб олишингизни тавсия қилган бўлардим. Албатта, тилингиз ва хаёлингизни зикр билан банд қилишингиз ҳозирги дамда, айниқса, сизга зарур бўлган ишдир. Бировга айтолмаган фикрларингизни қоғозга ёзиб, дарров уни куйдириб ташланг. Анча енгил тортасиз. Худди бировга гапиргандек, ичингиз бўшаб қолгандек бўласиз. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон