Маслаҳатингизга муҳтожман

Zarnigorhaydarova
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 10 Июн 2019, 20:30

Маслаҳатингизга муҳтожман

Пост Zarnigorhaydarova » 17 Июн 2019, 17:00

[justify]Ассалому алайкум, опажон! Менинг ёшим 30 да. 2 та болам бор. Келин бўлиб келганимга 10 йил бўлди. Уйимда иймон ҳаловати йўқ эди. Рўза тутсам, намоз ўқисам, менсишмасди. Ҳаром луқма ейишдан қўрқишликни, арафа кунлари ароқ ичмасликни қайнона-қайнотамга анча ўргатдим. Қизлик оилам ихлослари динга баландлиги учун хўжайиним ҳам укаларим билан бир дастурхонда ўтириб, анча динга эргашганлар, Аллоҳдан қўрқадилар, иймон келтирадилар. Лекин қайнона-қайнотам иймон келтирмайдилар, майли, мусулмон бўлиш, иймонга кириш секин-секин, дейишади-ку. Яна ундан ташқари қайнонам жуда бойликка ҳирс қўйганлар. Секин-секин уйларимизни замонавий қиляпмиз, ўшанга ҳам шукр қилмайдилар. Машинангни энг сўнггисига алмаштир, деб хўжайинимни зериктирадилар. Болаларим ҳам шу руҳда тарбия топишини хоҳламайман. Алоҳида яшайлик, деб хўжайинимга ялинаман. Ота-оналарини шунақа нафсли эканликларидан уяладилар, алоҳида яшаш фикримга қўшиладилар. Лекин қайнонам эшитиб, жанжал қиладилар, “Сен битта ўғилсан, бизга қарашга мажбурсан”, дейдилар. Илтимос, маслаҳат беринг, бунақа вазиятда қандай йўл тутсам бўлади?[/justify]

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳатингизга муҳтожман

Пост Руҳшунос » 07 Июл 2019, 16:34

Ваалайкум ассалом. Бу синов дунёси. Жаннатга етишиш осон эмас. Эҳтимол, сизнинг жаннатга борадиган йўлингиз қайнонангизга қилаётган сабрингиз орқалидир. Энди тасаввур қилинг. Сиз ўстираётган фарзандингизнинг жуфти ҳалолига ҳам сизнинг феълингизнинг қайсидир томони ёқмай қолса ва буни очиқдан-очиқ фарзандингизга гапираверса, қайси аҳволга тушардингиз? Ҳар бир инсоннинг ўзига яраша камчилиги ва феълида нуқсонлари бўлади. Бир кун келиб қайнонангиз ҳам сиз туфайли сизни ўзига намуна деб билиб, ўзгариб қолар. Балки шунинг учун ҳам Яратган айнан сизга шундай қайнонани лойиқ кўргандир. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон