Мерос ва закот

Solixamalik
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июн 2019, 16:00

Мерос ва закот

Пост Solixamalik » 25 Июн 2019, 15:34

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар! Сизга саволим мерос масаласида эди. Аллоҳ раҳматига олсин, дадамларнинг ўтиб кетганларига 10 йилдан ошди. Улар уй оламан, деб пул йиғган эдилар (10.000$). Тўсатдан вафот этганлари сабабли у пул онамларнинг қўлларига ўтган. Онамлар у пулни мендан кейин фарзандларимга қолади, деб ҳеч ишлатмайдилар, бировга беришга ҳам қўрқадилар. Биз иккита қизмиз. Турмуш ўртоғимиз ва фарзандларимиз бор. Бу пул онамларда омонатдек турибди, лекин ҳозир бизларга уни бергилари йўқ. Сабабларини ҳам тушунтиришим қийин. Шу пулдан онамлар закот тўлашлари керакми? Маблағлар нисобга етгандан кейин закот берилиши кераклигини биламан, аммо бундай маблағ мерос бўлса ҳам, закот чиқариладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Мерос ва закот

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 15 Июл 2019, 05:53

Ва алайкум ассалом! Дадангиз ўтган вақтда ким меросга ҳақли эди? Аввал шуни аниқлаш керак. Дадангизнинг ота-онаси учун ҳам ҳисса бор. Улар йўқ бўлса, дадангизнинг ака ёки укаси бормиди? Дадангиз ўтган вақтда кимлар тирик эди?

Solixamalik
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июн 2019, 16:00

Жавоб: Мерос ва закот

Пост Solixamalik » 15 Июл 2019, 10:37

Ассалому алайкум ! Дадамнинг ота-оналари утиб кетишган. 2та укалари 3 та сингиллари бор. Дадам 6о ёшларида утиб кеттилар. Амакиларим ва аммаларим хам ешлари катта. бола-чакалари бор. Адамлар онам билан ота ховлини укаларига ташаб бизлар кичиклигимизда бировларнинг уйларида ижарага туриб, кейин уша пайтларда давлат томонидан навбатда туриб икки хонали уй олишган. Адамлар ховли оламан деб орзу килиб онанг билан ер багрида кенг ховлиларда яшаймиз деб, иккаловлиги ишлаб шу пулларни егишган. Шу сабабли хам онамлар бу пулларни шлатиш хакида уйлаб хам курмайдилар. Ман куркадиганим бу пул тургани билан ишлатилмасада хар йили закот чикариш керакмикин?


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Дарё va 8 меҳмонлар