Қизим мактаб ёшига етмади

Muharramoy lbaydullayeva
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 05 Июл 2019, 16:07

Қизим мактаб ёшига етмади

Пост Muharramoy lbaydullayeva » 12 Июл 2019, 12:42

Ассалому алайкум. Қизим октябрда 6 ёшга тўлади, иншааллоҳ. Яқинда Тошкентга кўчиб келдик. Қизимни мактабга бермоқчи эдим, лекин ёши тўғри келмади. 2 ёшдан боғчага борган. Энди эса боғчадан зерикиб кетдим, деяпти. Шу сабаб яна 1 йил қизимни бирорта диний таълим ўргатадиган жой бўлса, берсам бўладими? Чунки унинг хотираси яхши, кичик сураларни ёдлаб олган. Ўзим ўргатгани вақтим бўлмаяпти: ўғлим ва чақалоғим бор. Тошкентда шундай ўқув масканлари борми? Араб тилига ихтисослашган мактабда ўқишини жуда хоҳлардим. Қандай маслаҳат берасиз?

Педагог
Постлар: 31
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Қизим мактаб ёшига етмади

Пост Педагог » 25 Июл 2019, 19:32

Ва алайкум ассалом! 6 ёшли фарзандингиз учун араб тилига ихтисослашган ўқув маскани йўқ. Ўзингиз уйда, ўйин тарзида дарс қилиб шуғулланишингизни маслаҳат берамиз . Астойдил хоҳласангиз, фарзандингиз учун шуғулланишга вақт топасиз. Шундай оналар борки, араб тилини билишмайди. Сиз эса билар экансиз, шунга шукр қилиб, ҳаракат қилаверинг.

Piece-of-pearl
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 14 май 2019, 09:33

Жавоб: Қизим мактаб ёшига етмади

Пост Piece-of-pearl » 12 сен 2019, 11:37

Шайхонтохур тумани, Нурафшон кўчасидаги 141-мактаб ичидаги "Умние дети" номли хусусий мактабда 1-синфдан араб тили ўргатилади


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар