Эсдан чиқариб қўйиш

Shaxnozabonu
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 11 март 2019, 00:00

Эсдан чиқариб қўйиш

Пост Shaxnozabonu » 02 авг 2019, 16:08

Ассалому алайкум! Намозни ўрганганимга 1 ҳафтагина бўлди. Кўпинча намоз ўқиётганимда нечанчи ракъатни ўқиётганим эсимдан чиқиб қоляпти. Аслида хотирам жуда яхши. Лекин нима учун бундай бўлаётганига ҳайронман. Ойимга айтсам, ойим "шайтон сени чалғитяпти, диққатингни бир жойга жамлаб ўқигин" дедилар. Аммо яна эсимдан чиқаверяпти. Шундай бўлган пайтда нима қилай? Намозни қайтадан бошлайми? Илтимос, менга маслаҳатингиз керак.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Эсдан чиқариб қўйиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 04 сен 2019, 06:10

Ва алайкум ассалом!
«Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносини англатади.
Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш ила тўғрилаб олиш имкони бор. Бу ҳам Ислом дини енгиллик дини эканлиги, Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибон эканлигининг ёрқин далилидир.
Намозда хато қилган одам уни яна қайтариб ўқимасдан ёки бошқа бирор жавобгарликка қолмасдан, икки марта ортиқча сажда қилиб қўйиш билан ҳамма иш тўғри бўлиб кетаверади.
Саждаи саҳвнинг вожиблигига далил:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ : أَنَّ رَسُولَ اللهِ  قَالَ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا قَامَ يُصَلِّي جَاءَهُ الشَّيْطَانُ فَلَبَسَ عَلَيْهِ، حَتَّى لَا يَدْرِيَ كَمْ صَلَّى، فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ أَحَدُكُمْ فَلْيَسْجُدْ سَجْدَتَيْنِ وَهُوَ جَالِسٌ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз туриб, намоз ўқий бошласа, албатта, шайтон келиб, уни адаштира бошлайди, ҳаттоки у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингиз қачон шундай ҳолни топса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса, ёхуд такрор қилса, ёки вожибни ўзгартирса, ёки унутиб тарк қилса, бир саломдан кейин икки сажда, ташаҳҳуд ва салом вожиб бўлади.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Arobboy va 11 меҳмонлар