Бирор мақсадни олдимга қўйгач, уни амалга ошириш учун бел боғлайман, аммо…

UMMU HILOLA
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 21 Июл 2019, 07:48

Бирор мақсадни олдимга қўйгач, уни амалга ошириш учун бел боғлайман, аммо…

Пост UMMU HILOLA » 04 авг 2019, 16:32

Ассалому алайкум. Мен олдимга бирор мақсадни қўяман ва уни бажаришга қатъий интиламан, аммо охирига етмай, ўша ишим чала қолади. Масалан, илм олишни айтайлик. Араб тилини ўрганмоқчиман, деб курсларга қатнай бошлайман, аммо тушунмаганимданми ёки бирор сабаб бўлиб, ўша соҳада яна орқада қоламан. Ёки Қуръон ёдлайман, дейман, аммо бошида яхши ҳаракат қилиб, ярим йўлда яна оқсайман. Қандайдир эзилгандай ҳис қиламан ўзимни. Руҳий тушкунликка тушаман. Қўлимдан ҳеч бир иш келмаётганидан, нафсимга устун бўлолмаётганимдан роса қийланаман. Яна менда шундай ҳолат борки, шу ишни эртага қиламан, дейман. Эрта келгач, бугунмас, яна эртадан астойдил бўламан, дейман, аммо мақсадимни бажаришда уддасидан чиқолмайман, тоқатим етмай қолади. Менга маслаҳат беринг, илтимос. Бундай вазиятдан қандай чиқиб кетишим мумкин? Олдиндан раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 401
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Бирор мақсадни олдимга қўйгач, уни амалга ошириш учун бел боғлайман, аммо…

Пост Руҳшунос » 14 авг 2019, 23:27

Ваалайкум ассалом. Сизда баъзи бир минераллар етишмовчилиги бор. Яъни цинк, магний, калий, кальций каби. Шу минераллар бор бўлган озиқ-овқатларни тез-тез истеъмол қилиб туринг. Эрталаблари бадантарбия билан шуғулланиб, кетидан душ қабул қилинг. Анча тетиклик ҳиссини сеза бошлайсиз. Бир ишни охирига етказмаслик ёки уни бажаришнинг малол келиши шу ишга қизиқиш қолмаслигидан келиб чиқади. Ҳамда мия бу ишларни ортиқча юк деб ҳисоблаб, ўзини муҳофаза қила бошлайди ва дангасалик юзага келади. Шунинг учун ўзингизни шу ишга қизиқтириб, агар уддасидан чиқсангиз, оқибати нималарга олиб келишини ўйланг, бу ишнинг осонлигини ўзингизга уқтиринг ва майда қадамларга, вазифаларга бўлиб чиқинг. Кечқурун ухлашга ётишингиздан аввал эртанги кун тартибини, ўша бўлиб чиққан вазифаларингизни дафтарингизга ёзиб қўйинг. Эртасига амал қилганларингизнинг тагига чизиб, ўзингизни бу ишингиз учун мукофотланг, мисол учун бирон ширинлик билан. Яна бир маслаҳат: миянинг фаол даври, информацияларни яхши қабул этиш, сингдириш вақти - бу эрталаб 9 дан 11 гача, 15 дан 17 гача, 19 дан 21 гача бўлган вақтлардир. Шу вақтларда дарс қилишга, илм олишга ва эслаб қолишга вақт ажратиб олишингиз керак. Шунда олдингизга қўйган мақсадларингизга эришишингиз онсонлашади. Валлоҳу аълам.

UMMU HILOLA
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 21 Июл 2019, 07:48

Жавоб: Бирор мақсадни олдимга қўйгач, уни амалга ошириш учун бел боғлайман, аммо…

Пост UMMU HILOLA » 16 авг 2019, 20:38

Жавоб учун раҳмат!



«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон