Ҳайит кунида рўза

Muslima95
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 12 авг 2019, 05:53

Ҳайит кунида рўза

Пост Muslima95 » 13 авг 2019, 14:16

Ассалому алайкум! Қурбон ҳайит кунидан кейин 30 кунлик рамазон рўзамни қазосини ният қилиб тутишни бошладим. Кейин рўза китобини очиб ўқисам у ерда, 3 ташриқ кунлари рўза тутиш ман қилинган экан. 1. Бу қоида қазо рўзаларгаям амал қиладими ёки фақат нафл рўзаларгами? 2. Шу ҳолатда мен тутган қазо рўзамни очишим керакми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3336
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳайит кунида рўза

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 21 авг 2019, 16:10

Ва алайкум ассалом.
1. Ушбу кунларда барча турдаги рўзалар ман қилинади.
2. Тутиш жоиз эмас эканини ўша кунлари билса, рўза очиб юборилади. Билмай туриб тутган бўлса ва у кунларни рўза тутиб ўтказиб юборган бўлса, рўзаси ҳисобга ўтади ва шу кунларда тутгани учун гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар