Қизғониш туфайли ўғлимнинг келинимга туҳмат ва гумонлари

Sharifa Sayfidinova
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 13 авг 2019, 16:45

Қизғониш туфайли ўғлимнинг келинимга туҳмат ва гумонлари

Пост Sharifa Sayfidinova » 14 авг 2019, 18:05

Ассалому алайкум! Биз исломий амалларни вақтида бажариб юрувчи оиламиз. Алҳамдулиллаҳ. Сизларга мурожатимнинг сабаби ўғлимнинг ҳолатидан қаттиқ ташвишдаман. Ўғлим − исломдан хабари бор, 5 вақт намозларини ўқийдиган 37 ёшлик инсон. 3 нафар фарзанди бор. Ўғлим келинимга қаттиқ рашқ туфайли зулм ўтқазмоқда. Келиним − уй бекаси, 5вақт намозини вақтида ўқийди. Ҳатмоналар қилиб туради. Ҳижобда юради. Ҳақиқий муслима оила бекаси. Ўғлим кўчадаги беодоб ёмон аёллар сабаблими.... ошна оғайнилар даврасидаги бўладиган ҳар хил бемаъни мавзулар туфайлими.... билмадим. Келинимга ҳар хил шубҳа-гумонлар, ёмон туҳматлар қилмоқда. Уларнинг ҳолатидан ҳавотирдаман. Оиласини сақлаб қолиш учун қандай йўл тутишим керак. Катта имомларнинг суҳбатида бўлди. Докторлар билан ҳам суҳбатда бўлди. Аммо ўғлимда натижасини кўрмаяпман. Аёлини севади. Рашки кучлик. Аммо зулми ундан-да кучлик. Туҳмат гумонлари чегарадан ошиб кетти. Манга ёрдам беринглар! Олдиндан раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қизғониш туфайли ўғлимнинг келинимга туҳмат ва гумонлари

Пост Руҳшунос » 22 авг 2019, 16:11

Ваалайкум ассалом. Ўғлингизда невростения касаллиги борга ўхшаяпти. Яхшиси ўғлингизни психоневролог кўригига олиб борганингиз маъқул. Чунки ҳар қандай неврологик касаллик ўзида психосоматик компонентни мужассам этади, яъни ички дискомфорт, хавотир, қўрқув, дисфория (ўта кучли даражада кайфият тушиши, оқибатида бош оғриғи, уйқусизлик, убу жойи ўзидан ўзи оғриб қолиши, яширин депрессия) каби. Шифокор ўғлингиз билан гаплашиб, аҳли оиласига нисбатан бўлган бу зулм, уни йўқотиб қўйишлик қўрқуви, ҳаддан ортиқ рашк нима сабабдан келиб чиққанини аниқлаб олиш, даволаш чораларини кўришга ёрдам беради. Ҳозирча сиз томондан бериладиган ёрдам шундан иборатки, саодат асри замонасидаги саҳобалар жиҳодларга, ғазотларга кетган вақтларида аёллари матонатли бўлиб, оиласининг ҳам посбони ва ҳам онаизори бўлиб ўтиришганларини гапириб бериб, келинингизнинг ҳам эътиқоди ўша аёлларникига ўхшашлиги ҳақида насиҳат қилиб туришингиздир. Ўғлингизга қайта-қайта келинингиз ҳақида «Келиним шундай яхши экан, тақвоси кучли экан» каби гапларни гапириб, ҳаётий мисолларни келтириб турсангиз охир-оқибат онгига ва қалбига аёли ҳақида хотиржамлик кириб қолар. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар