Эрим ўзгариб қолди, нима қилишни билмайман...

Raimxo'jayeva Dilorom
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 15 авг 2019, 21:39

Эрим ўзгариб қолди, нима қилишни билмайман...

Пост Raimxo'jayeva Dilorom » 25 авг 2019, 18:20

Ассалому алайкум, илтимос, хатимни эътиборсиз қолдирманг. Биринчи турмушим бузилиб, битта фарзандим билан ота-онам олдига қайтиб келдим. Ўқитувчиман. Ҳеч кимга оғирлигим тушмаслиги учун фарзандим икки ойлигидан ишлай бошладим. Олти йил ўтиб, аёли билан ажрашган, иккита ўғли бор эркакдан совчи келди. Яхши ниятлар билан турмушга чиқдим. Лекин оналари мени яхши қабул қилмади. “Бегона аёл невараларимга онасидай бўлолмайди” деган важ билан уйига сиғдирмади. Бошқа квартирага чиқиб яшай бошладик. Эрим: “Фарзандларим онам билан қолди, сеникиям онанг ёнига кетсин”, дея шарт қўйди. Ноилож фарзандимни онамга ташлаб келдим... Алоҳида яшай бошладик. Ундаги ўзгаришлар мени ташвишга сола бошлади. Эримни бошқа аёл билан ҳам алоқаси борлигини сезиб қолдим. Билсам, у икки қизи билан ажрашган аёл билан менга уйланмасидан олдин танишган, яқин алоқалари бўлиб, ҳали-ҳануз давом этаётган экан. Аёл билан ношаърий алоқада бўлиб келган. Тасодифан у ишлайдиган салонда дугонам ҳам ишлашини билиб қолдим. Ўша аёл эримга ҳайз қонини ичириб, ўзига оғдириб олганини айтибди. Эрим менга бошида жуда меҳрибон эди. Кейин умуман ўзгарди. Эр-хотинлик муносабатларимиз ёмонлашди. Ҳатто “Кет, ортиқ сен билан яшолмайман”, деб уйдан ҳайдади. Насиҳатлар бефойда кетди. Мен ҳам, ота-онам ҳам эримга ёмон гап айтмадик... Нима қилишни билмайман? Мени изтироблар, аламлар қийнайди. Маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Эрим ўзгариб қолди, нима қилишни билмайман...

Пост Руҳшунос » 03 сен 2019, 10:20

Ваалайкум ассалом. Ҳозирча фарзандингизнинг тарбиясига, унга оналик меҳрингизни беришга қаттиқ киришганингиз маъқул. Турмуш ўртоғингиз сизни кўришни истамаса, начора. Тақдирга тан бериб, ўз устингизда ишлайверинг. Турмуш бузилса, ҳаёт тугади, дегани эмас. Сиз бажаришингиз керак бўлган ишлар жуда кўп. Ота-онангизнинг розилигини олишга ҳаракат қилсангиз, ҳали бахтингизни топасиз, иншааллоҳ. Психология илмида “тенг тенги билан” деган назария бор. Мен шунга аминманки, агар сиз ўз устингизда ишласангиз, Яратган Зот меҳрибон эканлигига ишончингиз комил бўлса, албатта, яқин кунларда бахт сизга ҳам кулиб боқади. Сиз ўз бахтингиз қандай бўлишини истасангиз, сизни бахтли қилувчи инсон қандай сифатларга эга бўлишини хоҳласангиз, демак, ана ўша сифатлар ўзингизда бўлишига ҳаракат қилишингиз керак. Бунинг учун, албатта, ўз устингизда ишлашингиз керак бўлади. Ҳозирги вақтингиз мана шу ишлар учун ажратилган бўш вақт деб ҳисоблаб, бу вақтдан унумли фойдаланиб олинг. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон