Фарзандимни жуда яхши кўраман, аммо...

Mavlonova Shaxlo
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 16 авг 2019, 13:22

Фарзандимни жуда яхши кўраман, аммо...

Пост Mavlonova Shaxlo » 28 авг 2019, 21:27

Ассалому алайкум. Мен турмуш ўртоғим билан ажрашганман. Яна турмуш қуришни хоҳламасам-да, уйдагилар бу ишга мажбурлашмоқда. Фарзандим 4 ёш. Совчилар эса фарзандимни хоҳлашмаяпти. Мен уни жуда яхши кўраман, унга жуда керакман. Маслаҳат беринг, нима қилсам, фарзандим мен билан бирга бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 401
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандимни жуда яхши кўраман, аммо...

Пост Руҳшунос » 11 сен 2019, 16:35

Ваалайкум ассалом. Албатта, сабр билан кутиш керак. Фарзандингизга ота бўладиган, сизга вафодор ёр бўладиган, ўзини нафсини эмас, Аллоҳ розилигини биринчи ўринга қўядиган инсон келгунича сабр қилиш керак. Сиз ўзингизга қандай турмуш ўртоқни лойиқ кўрсангиз, ана шундай инсонга эриштириш Яратган Зотга осон. Фақат ўзингиз ўша даражадаги аёлмисиз? Шу саволга ўзингизга жавоб бериб кўринг. Рад жавоби келса, демак, аввал ўз устингизда ишлашингиз лозим. Турмуш қуришга шошилмаслик керак. Иккинчи турмуш қуришда мулоҳазали бўлинг. Ота-онангиз ҳолатингизни тушунмаса, чиройли йўллар билан тушунтиришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон