Belim og'rig'iga davo istab

Gulaysha & Muslima
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 13 май 2019, 05:15

Belim og'rig'iga davo istab

Пост Gulaysha & Muslima » 01 сен 2019, 10:54

Assalamu alaykum.4-5 haftalik homiladorman 4chi farzandimga.1yosh 8oylik emizikli bolam ham bor. Meni bel ogrigi qiynayapti.Dyufaston,MagneB6 ichyapman.papaverin svecha foydalanyapman baribir og'riq bor,enkaysam qattiq og'riydi.Qanday maslahat berasiz va qanday shifokorga korinishim kerak? Javob uchun raxmat

Шифокор
Постлар: 461
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Belim og'rig'iga davo istab

Пост Шифокор » 03 сен 2019, 09:15

Ва алайкум ассалом . Бел оғриғининг сабаблари кўп. Сизнинг ҳолатингизда энг кўп учрайдиган сабаблари бачадон мушаклари тонусини ошиши, пешоб тракти инфекцияси , бел-думғаза умуртқалари остеохондрози ёки диск протрузияси ,чурраси ,сколиоз ,невралгия ёки миалгия бўлиш эҳтиимоли бор. Шу сабабли қон ва пешоб таҳлилини ўтказиш , маҳалла шифокори, уролог ва вертеброневролог куриклари ( травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида) ва маслаҳатини тавсия қиламан .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон