Shamollash

Shoira96
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 19 апр 2019, 09:01

Shamollash

Пост Shoira96 » 01 сен 2019, 11:44

Assalomu alaykum.Man salqin tusha boshlashi bilan boshimni yuvib cho'milib chiqsam shamollab qoluraman.Shuni qanaqa qilib bartaraf qilsam bo'ladi?

Шифокор
Постлар: 461
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Shamollash

Пост Шифокор » 03 сен 2019, 07:53

Ва алайкум ассалом . Об-хавога қараб кийинишни йўлга қўйинг ,иммунитетингизни мустаҳкамлаш чораларини кўринг, рационал овқатланинг ва ҳар куни эрталабки гимнастика билан камида 15 дақиқа шуғулланинг . Ҳозирда биз олтин кузни қарши олаяпмиз.
Куз ва қиш фасли иммунитет танқислиги билан ифодаланадиган даврлар ҳисобланади. Бунга бир қанча обьектив ва субьектив сабаблар мавжуд :
- қуёш нурининг етишмаслиги ( бу витамин Д етишмовчилигини чақиради)
- куз сурункали касалликларни ҳуружлари даври ,бу ҳам иммунитетга негатив таьсир кўрсатади.
-совуқ туфайли инсонлар тоза ҳавода камроқ бўлишади, кислород етишмовчилиги эса органларда қон айланишини бузилишини таьминлайди,иммун хужайралар ишлаб чиқарилиши пасаяди ,вирус ва бактерияларга қаршилик сусаяди.
-истеьмолда мева ва сабзавотларнинг ташқаридан келтириладиганлари кўпаяди ( цитруслилар ,банан ,киви ва ҳоказо ),табиийки уларда бир қисм фойдали моддалар йўқотилган ,шу сабабдан организм етарли миқдордаги витамин С ва клетчатка билан таьминлана олмайди. Витамин С - энг асосий антиоксидант, клетчатка бўлса моддалар алмашинувини яхшилайди .
Санаб ўтилган омиллар организмда моддалар алмашинувини ёмонлаштиради ,бактерия ва вирусларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини пасайтиради ва сурункали касалликлар ҳуружи кўпайишига сабаб бўлади. Иммунитетнинг совуқда пасайишини психологик аспекти депрессиядир , у эса қуёш нурларига бевосита боғлиқ ҳолда ишлаб чиқарилувчи серотонин гормони- бахт гормонига боғлиқ . Серотонин ишлаб чиқарилишининг пасайиши депрессияга олиб келиши статистикада кўрилган . Шундай экан очиқ ҳавода, қуёш нурлари остида юришнинг ҳам гашти бор,ҳам инсон учун фойдали !
Организмни витаминлар билан тўйинтириш иммунитетни рағбатлантирувчи омил ҳисобланади.
1. Витамин С тутувчи маҳсулотлар истеьмолини купайтиринг ( у фагоцитларни- зарарли микроорганизмларни тарқалишига барьер яратувчи фагоцит ҳужайраларини ишлаб чиқарилишини стимуллайди ) . Дорихонада сотилувчи Витамин С тутувчи препаратлар Аскорбин кислотаси ,аскорутин ,глюкоза аскорбин кислота билан , цевикап каби препаратларни ичишингиз мумкин ёки табиий маҳсулотлардан наьматак,лимон, зайтунни лозим топинг .
2. Витамин А ва Е лар - ёшлик ва гўзаллик моддалари ,уларнинг вазифаси эркин радикалларни боғлаш . Дорихоналарда Аевит номи билан сотилади , табиий муқобиллари - балиқ , сабзи ,сарёғ ,пишлоқ .
3. Селен оқсиллар ( селенопротеинлар ) манбаи . Унинг вазифаси совуқ пайтларда ЛОР аьзолари касалликлари, панкреатит,гепатит,юрак-қон томир патологиялари ва тери муаммоларини олдини олиш .
4. Цинк , уни шифокорлар инфекция ( микроб ва вирусларга қарши) учун катта хавф ҳисоблайдилар . У организмда иммунитетни пастайтирувчи кортизол гормонини назорат қилади . Совуқ фаслларда цинк препаратлари шамоллаш ва тумовга қаршилик қобилиятини оширади.
5. Темир ( Fr ) - ишчанлик элементи , анемия ва шамоллашни профилактикасида катта аҳамиятга эга . Манбааси :гўшт, олма, майиз, қизил булгор қалампири, дуккаклилар ,сабзи.
Озуқа рационида таркибида максимал даражада фойдали моддаларни жаьмлаган маҳсулотлар бўлиши манфаатли . Уларга мева ва сабзавотлар, денгиз маҳсулотлари , балиқ ёғи, шарбатлар киради.
Зираворлардан ва мевалардан чеснок, занжабил ,хрен , карам,помидор, ошкўклар,дуккаклилар, ёнғоқлар , олма витамин А, В 5, С,Д,F,РР сақлайди .
Бошоқли маҳсулотлардан тайёрланган бўтқалар таркиби Омега 3 ва клетчаткага бой ,улар ҳазм жараёнини яхшилайди ва ичакнинг соғлом микрофлорасинини шаклланишига ёрдам беради. Соғлом ичаклар эса мустаҳкам иммунитет гаровидир.
Иммунитетни рағбатлантирувчи ичимликларни уй шароитида ўзингиз тайёрлашингиз мумкин . Эрталаб 1 та лимон суви сиқилган 1 стакан илиқ қайнатилган сувни ичинг . Кун давомида эса қичитқи ўти , мойчечак , душича , календула , далачой, золотоус ўсимликларидан дамлама таёрлаб ичиб юринг . 1 стакан қайноқ сувга бир чой қошиқ қуритилган гиёҳ кифоя.
Оч қоринга тоза асал ва икки стакан кўк чой ёки қайнатилган сув ичинг , кун давомида 2 литрга яқин суюқлик ичиб,организмингизга тозаланиш имконини беринг .Асалари маҳсулотларидан гул чанги ,перга, прополислар ҳам ўта фойдали маҳсулотлар ,уларни ҳам озуқа рационингизга қўшинг.
Тайёр витамин препаратларидан Алфавит, Компливит, Витрум, Мультитабс, Центрум ва ҳоказоларни қарши кўрсатмалар бўлмаган ҳолда шифокор тавсияси билан ичишингиз мумкин .
Аллоҳ шифо берсин !


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон