Аёллар намозни эркак кишидан кечикиброқ ўқиши керакми?

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Аёллар намозни эркак кишидан кечикиброқ ўқиши керакми?

Пост Савол » 09 март 2017, 15:07

Ассалому алайкум Одинахон опа! Бугун бирга ишлайдиган амакимиз намозни вақтида ўқиганимга танбеҳ бердилар. “Аёл киши вақтида эмас, эркак кишидан ўн дақиқа чамаси кечиктириброқ ўқиши керак” деб айтдилар. Шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3383
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аёллар намозни эркак кишидан кечикиброқ ўқиши керакми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 15:08

Ва алайкум ассалом. Амакингиз айтган гап асоссиз. Аксинча, намозни илк вақтида ўқиган афзал.
ابن عمر مرفوعا : » الوقت الأول من الصلاة رضوان الله والآخر عفو الله » . رواه الترمذي والدارقطني
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан санадини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказиб ривоят қилинади:
«Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг ризоси (ризосини топадиган вақт), охирги вақти Аллоҳнинг афв қилиш вақти».
Термизий ва Дорақутнийлар ривоят қилишган.
Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон