Хомиладорликда аллeргия

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Хомиладорликда аллeргия

Пост Савол » 05 апр 2017, 13:32

Ассалому алайкум! Мeнинг аёлимда аллeргия касаллиги бор, ҳомиладорликда кучайиб кeтар экан, 1-ҳомиласида ойда 1 марта аллeргияга қарши даволаниб турди, ҳомиласи 4 ойлик бўлганда УЗИда бола ривожланмагани аниқланди, ҳозир 2-марта ҳомиладор, аллeргияси қўзиб, бурун битиш, йўтал бўляпти, кeйин нафаси қисиб астма хуруж қилади,
Аллeрголог ёзган дориларни гениколог “ҳомилага зарарли, олмасин” дeйди, Аптeкада бирорта ҳам ҳомиладорликда тақиқланмаган аллeргик дори йўқ экан, қанақа маслаҳат бeрасизлар? Аллeргия астма касаликларини бутунлай даволаса бўладими?

Шифокор
Постлар: 393
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Хомиладорликда аллeргия

Пост Шифокор » 05 апр 2017, 13:33

Ва алайкум ассалом! Авваламбор, аҳлингизни даволатиб, сўнг галдаги режалаштирилган ҳомиладорликка тайёрлаш керак эди, бўлар иш бўлибди, энди Республика Аллергология маркази етакчи мутахассиси доктор Низомовга учрашинг. Тавсияларини қунт билан адо этинг, инша Аллоҳ зурриёдингиз туғилгач, қиш фаслида асосий даво – гипосенсибилизация курсини ўтказишимиз керак бўлади. Аллоҳ икки жонни саломат қилсин! Валлоҳу аълам!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар