МАСЖИД ФАРРОШИ ҚУРЪОН ХОФИЗИ БЎЛДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд олди. У 1,5 йил олдин масжидга фаррош бўлиб ишга кириб, у ердаги тозалик ва бошқа хўжалик юмушлари билан шуғуллана бошлади.

Ражаб Чинор ҳар куни ишларини тугатганидан сўнг Қуръонни ўрганиш бўйича кечки машғулотларга қатнашишни одат қилди ва аста-секин доимий тингловчига айланди. Ишдан бўш вақтларида оят ва сураларни ўқиб, ёдлаб борди ва 18 ойда Китобни тўлиқ ёд олди.

Аллоҳнинг Китобига алоҳида меҳр қўйган бу инсон узоқ вақтдан буён Қуръонни тўлиқ ёд олиш истагида яшаганини ва ҳатто «Имом Хатиб» лицейига киришга ҳаракат қилганини, аммо турмуш шароити туфайли у ерда таълим олишга имкон топа олмаганини айтади. Қарангки, у ўзининг бу орзусига масжидда оддий фаррош сифатида ишлаб юриб эришди.

Қуръон хофизига ижозани топшириш маросимида Ражаб Чинор Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига амал қилишга интилганини таъкидлади: «Қуръон қорилари фаришталар билан бир мақомда бўлади». Ражаб Чинор бу ҳадис унинг учун илҳом манбаи бўлганлигини ва Aллоҳ розилиги учун ихлос билан ҳаракат қилиб, Қуръонни осон ўрганганини эътироф этди.

«Менинг ишим эрталаб соат 5:00 да тугар ва соат 10.00 гача мен масжидда Қуръон ўрганиш билан банд бўлар эдим. Устозларим Сулаймон Олмос ва муфтий Ҳасан Ядракдан менга берган билимлари учун миннатдорман. Aллоҳ  улардан рози бўлсин! Ана шу инсонларнинг ёрдами билан мен атиги бир ярим йил ичида Қуръонни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлдим ва Қуръон ҳофизига айландим», дейди Ражаб Чинор.

Оиша тайёрлади

Манба: islamisemya.com сайти

Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, 2022 йил, 14 ноябрь куни юртимизга Мисрдан Қоҳира университети усулид дин куллиётининг ҳадис давоми...

02:38 / 19.11.2022 2549
Танлов ғолибларини қутлаймизКеча 11 апрель куни каналимизда Рамазон ойи муносабати билан quotМутолаа завқиquot давоми...

04:38 / 13.04.2023 1341
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

21:22 / 25.04.2023 1509
.Ниса, гўзаллик марказида аёллар ўз ташқи кўринишлари ва саломатликлари борасида парваришлаш муолажаларини давоми...

20:41 / 17.09.2020 2750