Номахрам қиз ва йигит гаплашиши

16:39 / 18.09.2023 | M.R.D | 200
Ассалому алайкум! Бу саволим учун узур сорайман. Аммо диний илмим болмагани боис шу саволни беришга мажбурман. Мен бир йигитни йоктириб колдим. Ва у билан телефонда гаплашаман. Аммо бу ишимиз гунохлиги боис бундан воз кечмокчиман. Мен окишни истайман ва диний билимлари бор, менга илм оргатадиган инсонга турмушга чикиш ниятим бор. Аммо у мени окишимга карши ва ози хам дунёвий касбда ишламокчи, чет елда яшамокчи. Мен бундай максадларимиз, дунё карашимиз хар хил еканлигини билмагандим. Унга берган вадаларим учун афсусдаман. Агар уни унутиб, истигфор айтиб, тавба килсам Роббим менга хайрли жуфт насиб килармикин. Берган вадаларимни каффороти кандай болади. Мен хаммаси бундай болишини кутмагандим. Илтимос устоз менга маслахат беринг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат Аллох рози болсин Илмингиз зиёда болсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Берилган ваъдалар шариатга қарши бўлса, ундан воз кечилади. Валлоҳу аълам!