Оилавий

15:46 / 18.09.2023 | Ozoda | 27

Ассалому алайкум! Ҳайирли кун оиламда шундай бир ҳолат бòляптики, қиз бола бòлиб туриб дадамларга қаттиқ гапира олмайман, бироқ дадамлар кòпинча онамлар учун ноҳақликлар қиладилар. Онамлар баъзида жонларидан òтиб кетганидан даденгларга шунақа бир икки гапир дийдила, ҳар сафар гапираман гапираман дийману лекин дадамларга гапира олмаяпман оилани ислоҳ қилиш учун. Бир ҳадис эшитган эдим, бир саҳоба уйларига келсалар ота оналари жанжаллашаётган бòлишади шунда саҳоба òйлаб òтирмасдан оналарини уйдан олиб чиқиб кетадилар. Мен ҳам онамларни ёнини олиб дадсмларга гапираман десам гапира олмайман. Илтимос қиламан нима қилишим кераклиги ҳақида маслаҳат беришингизни сòрайман. Илтимос бу саволни кейин интернет сайтларига қòймасенгиз, олдиндан каттакон раҳмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизни муносабатига аралашмаганингиз маъқул, онангизни дадангга гапир дейишлари ҳам тўғри иш эмас.Улар катта инсонлар ўз ораларини ислоҳини ўзлари қилиши лозим. Оилавий муаммоларда доим икки томон эшитилиб, кейин хулоса қилинади. Сиз онангизга раҳмингиз келиб уларни ёнини олаётгшан бўлишингиз мумкин, аммо эр-хотин орасида сиз билмаган сабаблар бўлиши ҳам мумкин.Сиз аралманг, ота-онангиз ҳаққига дуо қилинг, иккисини ҳам бирдек ҳурмат-иззат қилаверинг.Онангиз бу муаммога мутахассис билан ечим топсалар бўлади. Сиз уларга кўмак марказига мурожаат қилишни тавсия қилишингиз мумкин.Малакали психологлар онангиз билан ишлаб,  ёрдам беришади @qalblarga_komak_bot орқали мурожаат қилсалар бўлади.  Валлоҳу аълам!